Latest news

21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  0 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  4 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  5 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  8 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  52 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  7 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан" News

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Жанубий Корея клуби бош мураббийи Ли Бюнг Геун иштирок этди.

"Биз Осиё чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Биринчи уринишимиз у қадар омадли чиқмаганди. Бу сафар Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан кўра муваффақиятли бўлади", - дейди бош мураббий Ли Бюнг Геун.

"Олдинги иштирокимиздан яхшироқ ўйнаймиз деб ўйлайман. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик ва мақсадимиз юқори", - дейди футболчи Жин Хюк Ким.




- Корея клублари одатда фаворитлар қаторида тилга олинади. Бу йил ҳам мухлислар клубингиздан юқори натижалар кутишади...

- Бу нарса албатта бизни хурсанд қилади. Биз доим яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Жанубий Кореянинг барча клубларини кучли деб ҳисоблайман. Осиёда ҳам яхши савиядаги клублар етарлича.

Жин Хюк Ким: -
Осиё чемпионлар лигаси юқори савиядаги мусобақа ҳисобланади. Бу ерда иштирок этаётган барча клубларни кучли деб ҳисоблаш мумкин. Биз ҳам кучлилар қаторида тилга олинишга ҳаракат қиламиз.




- Ўтган мавсум "Ульсан Хюндай" клуби ОЧЛда ғолиб бўлганди. Жанубий Корея ва Япония клублари ўртасида хос қарама-қаршиликлар бўлади. Олдингизга қандай мақсад қўйилган?

- Биз олдимизга доим юқори мақсадларни қўямиз. Эртанги рақибимиз кучли жамоа, уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз. Япония клубларига қарши доим муваффақиятли ўйнашга уринамиз.

- Клубнинг бразилиялик тўпурари Чезинья Тошкентга келганми?

- Ҳа келган ва ўйинларга тайёр.





Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика