Latest news

09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  5 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  7 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  6 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  14 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2

"OC" Incheon News: Иккита бронза медалга эга бўлдик! News

"OC" Incheon News: Иккита бронза медалга эга бўлдик!

Бугун Осиё ўйинларининг қолган спорт турлари бўйича мусобақалар бошланиб кетди.
olamsport.com сайти орқали мусобақанинг янгиликларидан тезкорлик билан танишиб бориш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.


48 килограммгача вазнга эга спортчи қизлар ўртасидаги оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз Маҳлиё Тоғаева ҳам иштирок этди.

Маҳлиё силтаб кўтаришда 81, даст кўтаришда эса 106 кг тошни кўтариб жами 187 натижа билан бронза медалига сазовор бўлди. Бу йўналишда олтин медалга Қозоғистонлик Маргарита Йелиссеева (194 кг) ва кумуш медални эса индонезиялик Сри Ваҳюни Агустиани (187 кг) қўлга киритишди.

Хабарингиз бор, натижалар тенг бўлиб қолса спортчининг қайси бири енгилроқ бўлса ўша спортчи ғалаба қозонади. Айнан шу боис ҳам Тоғаева бронза медалига эга бўлди.


Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида илк медалга эга бўлдик. Хабар берганимиздек, 66 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини Мирзоҳид Фармонов ҳимоя қилаётганди. Ҳозиргина вакилимиз бронза медали учун кечган баҳсда тожикистонлик Расул Абдушариповни иппон баҳоси эвазига муддатидан аввал мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзоҳид ярим финалга қадар Саудия Арабистони вакили Ҳамад Сулаймон Фаҳад, чорак финалда КХДР полвони Хьён Сонг Чолдан устун келганди. Ярим финалда эса дзюдо ватани, яъни япониялик полвон Томофуми Такажога иппон баҳоси эвазига мағлуб бўлганди.


Усмонов спортга қўшаётган хиссаси учун тақдирланди

Осиё ўйинларининг очилиш маросими ФОТОГАЛЕРЕЯ

Инчеон-2014. Маҳлиё Тоғаева Ўзбекистонга илк медални келтирди!

Инчеон-2014. Муқаддас Кубеева илк баҳсидаёқ мағлуб бўлди

Инчеон-2014. Мирзоҳид Фармонов бронза медали соҳиби!

Инчеон-2014. Лутфуллаев бронза учун баҳсни ютқазди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика