"Обод": Турсунбоев кетди, Шквирин келди
06 jan 2017 08:45
News
Футболчилар кунига икки маҳалдан машғулот олиб боришмоқда. Эрталабки машғулотларда жисмоний юкламаларга жиддий эътибор берилаётган бўлса, тушдан сўнг майдонда тўп билан ишланяпти.
Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Тайёргарликнинг биринчи босқичида қатнашган дарвозабон Акмал Турсунбоев жамоани тарк этган бўлса, унинг ўрнига Никита Шквирин машғулотларга қўшилди. Ёш дарвозабон ҳозирча кўрикда бўлиб турибди. Айтиш керак, гарчи шартномаси якунланган бўлса-да, Сардор Собирхўжаев жамоани тарк этгани йўқ. Ярим ҳимоячи жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.
7 январь куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушади.
Link :
Source : fcobod.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments