Latest news

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  0 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

«Обод» мухлисларни «ЖАР»га чорлайди News

«Обод» мухлисларни «ЖАР»га чорлайди

Tags :  Обод
Эртага олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси дастлабки уй учрашувини ўтказади.

Жамоа пойтахтимиздаги «ЖАР» стадионида «Бухоро» футболчиларини қабул қилади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Расмий ўйин олдидан стадионда янги маувсумнинг очилишига багишланган дастур ҳам бўлиб ўтади. Соат 15:00дан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» мукофоти совриндори Зиёда футбол мухлисларини ўзининг шўх ва дилтортар қўшиқлари билан хушнуд этади. Шундан сўнг стадионда мавсумнинг очилишига бағишланган тадбир ўтказилади. Учрашувнинг биринчи бўлими тугагач «Бунёд» гуруҳи ижросидаги шўх қўшиқлардан баҳраманд бўласиз. Қолаверса, стадионга келадиган мухлислар учун узига хос совҳалар ҳам хозирлаш кўзда тутилган.

Хуллас, бугун «ЖАР» стадионига келсангиз, кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз. Камига «Обод» ва «Бухоро» жамоалари ҳам мухлисларга чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатишга жиддий бел боғлаган.

Дарвоқе, стадионга кириш бепул. Шундай экан, 12 март куни соат 15:00дан «ЖАР» стадионида бошланадиган ажойиб спорт ва санъат шоусини ўтказиб юборманг.

«Обод» ФК матбуот хизмати

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика