Latest news

23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  6 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  2 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  10 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  7 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  16 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  22

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар News

"Обод" мураббийлар штабида ўзгаришлар

Tags :  Обод
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Обод" мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
Хусусан, "Обод"нинг олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшган ёш мутахассис, ушбу мавсумнинг иккинчи қисмида ўринбосар таркибини бошқарган Бобур Зуҳриддинов ўз хоҳишига кўра, клубни тарк этди. Зуҳриддиновнинг ўзи "пойтахт клубларидан таклиф бўлаётганини айтиб, истеъфога чиқишини" билдирди. Жамоамиз раҳбарияти иқтидорли мураббийга омад тилаган ҳолда дўстона хайрлашди. Бўшаб қолган ўринга бошқа мураббийлар билан музокаралар бошлаб юборилди.

Аввал хабар берганимиздек, асосий жамоага Рауф Инилеев бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Обод"ни бошқарган Жаъфар Ирисметов энди Рауф Талгатовичга ёрдам беради. Қолаверса, тажрибали Анвар Ғофуров ўйновчи мураббий сифатида Инилеев ва Ирисметовга кўмаклашади. Дарвозабонлар мураббийи эса, Игорь Михайлов.

Тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Кеча ва бугун икки маҳалдан машғулот ўтказган жамоамиз эртага бир маҳал шуғулланади. Индинга, яъни, 28 декабрь куни жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушади. Мазкур баҳс "Обод" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил таътилига чиқади.

Бобур Зуҳриддинов "Обод" билан хайрлашди

Бобур Зуҳриддинов: “Обод” жамоасини тарк этганим рост”
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика