Latest news

08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  1 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34

«Обод» ФК танлов эълон қилади News

«Обод» ФК танлов эълон қилади

Tags :  Обод
“Обод” футбол клуби келгусида таниқли футболчи бўлиш ва ўзбек футболи довруғини янада кўтариш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз футбол мактабини очишга қарор қилди.

Шу мақсадда клуб жорий йил 18 апрелдан 24 апрелга қадар соат 16:00дан 18:00гача бўлажак футболчилар учун танлов эълон қилади. Унда 2004-2010 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун боланинг соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (086-У шаклда), туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрка), ота-онаси номидан ариза, 3х4 ўлчамдаги фотосурат ҳамда жисмоний тайёргарликдан ўтиш учун спорт формаси бўлиши шарт. Танлов “Обод” футбол клубининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Унутманг, “Обод” футбол мактабида фарзандингиз ОФКнинг “С” лицензиясига эга ва малакали мураббийлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўзлаштиради.

Манзил: “Обод” футбол клуби сунъий қопламали майдони.
Мўлжал: метронинг “Машинасозлар” бекати ҳамда “Темирйўлчилар” шифохонаси.
10, 28, 44, 72-автобусларнинг “Темирйўлчилар шифохонаси”, 1, 30, 96-автобусларнинг “Ташсельмаш” заводи бекати.

Мурожаат учун телефонлар:
+99893 554-02-20 (Жаҳонгир)
+99893 517-96-67 (Илхом)

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика