Latest news

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  223 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

“Обод” - “Динамо” учрашувидан кейинги “микс-зона” News

“Обод” - “Динамо” учрашувидан кейинги “микс-зона”

Кеча олий лига 11-туридан ўрин олган “Обод” – “Динамо” (3:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсдан сўнг иккала жамоа футболчилари махсус “микс – зона”да  ўйин ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Жавоҳир Қаҳрамонов

“Обод” клубида аввал тўп тепганман. Ушбу жамоадаги футболчиларни ўйин услубини билардим. Ушбу баҳсда омад “Обод” жамоасига кулиб боқди. Ўзимизнинг ҳимоядаги хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 3та гол олиб чиқдик. Кейинги учрашувларда ушбу хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Жавоҳир Қаҳрамонов


Санжар Риҳсибоев

“Динамо” жамоасига қарши қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ўз уйимизда ғалабага эришдик. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. “Динамо” яхши шаклланган жамоа. Уларда 10 киши ҳужумга ўтса 10 киши ҳимояга қайтада. Жамоавий ўйин яхши ҳисобига улар кучли ўйин кўрсатади. Машғулотлар пайтида бош мураббийимиз кўрсатган тактикани ўйин пайтида амалга оширдик ва бу нарса бизга иш берди. Биз жамоавий ўйин эвазига ғалабани қўлга киритдик. Учрашувда 3:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда бироз хотиржамликка берилдик ва шуни эвазига ўз дарвозамиздан 1та тўп олиб чиқдик. Бундан кейинги ўйинларда мана шу хатойимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Санжар Рихсибоев


Шохруз Норхонов

“Биз ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда рақиблар дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни яратган бўлсакда бироз омадимиз келмади. Иккинчи бўлимда мураббийимиз кўрсатмалари билан майдонда тўп тепдик. Учрашувда жамоадошим ҳисобни очганидан кейин ҳужум қилишга берилиб кетдик. “Динамо” ҳимоячиларининг ҳимоядаги хатоларидан унумли фойдаландик ва уларнинг дарвозасига 3та тўп киритдик. “Динамо”га қарши ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилмаган бўлсамда ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Жамоадошим Санжар Риҳсибоев ушбу учрашувда жуда ҳам чиройли ўйин кўрсатди ва гол урди. Жамоамиз сардори Анвар ака Ғофуров ҳам яхши ҳаракат қилди. Умуман “Динамо”га қарши баҳсда барча жамоадошларим зўр ўйин кўрсатишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман”, - дейди Шохруз Норхонов



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика