Latest news

20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  1 20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  5 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  6 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

«Обод» бу сафар ҳам «Металлург»дан устун келди News

«Обод» бу сафар ҳам «Металлург»дан устун келди

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган Олий лига дебютанти «Обод» клуби назорат-синов учрашувларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.

Бундай ўйинлар аввало жамоанинг ўйин амалиётини шакллантириш, қолаверса турли тактик услублар устида ишлашда қўл келади. Бугун пойтахтликлар «Обод» стадионида Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Кескин ва муросасиз курашларга бой кечган баҳс бу сафар ҳам Олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси фойдасига ҳал бўлди – 2:0. Тўпларни ўтган мавсум жамоа тўпурарлари бўлишган Шохруз Норхонов ҳамда Алишер Азизовлар киритишди. Шуни таъкидлаш керак, мазкур жамоалар Янги йил байрами олдидан ҳам ўзаро тўқнаш келишган. Ўшанда бекободликларнинг аралаш таркиби «Обод»га 3-2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу сафар эса Рустам Мирсодиқов шогирдлари деярли асосий таркиб билан майдонга тушган бўлишса-да, ўзбек футболи элитасининг янги вакили қаршисида ожиз қолишди.

«Обод» - «Металлург» - 2:0. «Обод» стадиони
Ҳакам: Вадим Агишев
«Обод»:
Дилшод Ҳамроев, Жавлон Искандаров, Шахзод Абдурахимов, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Фаррух Шотурсунов, Санжар Тўрақулов, Алишер Мирзаев, Шохруз Норхонов, Дониёр Ҳасанов, Павел Соломин.
Заҳирадан тушганлар: Д.Жўрақулов, А.Азизов, С.Баратов, Ж.Қаҳрамонов, Араик Бобоев, Ш.Раҳматов, А.Шарипов, У.Матмусаев, Ш.Мажидов.
«Металлург»: С.Султонов, М.Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Д.Одилов, М.Тошматов, Ж.Исақулов, Ф.Намозов, Э.Исроилов, А.Нўъмонов, З.Абдуллаев, С.Абдужабборов.
Заҳирадан тушганлар: Д.Каримов, М.Қаҳрамонов.

«Обод» ФК матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика