Latest news

10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  1 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  6 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5

Обид Жўрабоев: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозонмоқдамиз” News

Обид Жўрабоев: “Ҳамжиҳатлик эвазига ғалаба қозонмоқдамиз”

Про-лиганинг 20-турида “Динамо” клуби Самарқандда “Олимпик” клубини қабул қилди.

Шиддатли ва қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Динамо”нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- “Динамо” жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозонди", - дея гап бошлади Жўрабоев. Бу ўйинда ғалаба қозонмасак, вазифамизни ўзимиз бирмунча қийинлаштириб олардик. Суперлигада иштирок этишни жуда истаймиз ва шу йўлда аҳиллик билан ҳаракат қилдик. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик, уларга қарши аввалги ўйинларда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилдик. Ўйин давомида ҳарактер кўрсатдик. Энг муҳими, тажриба барибир ўз сўзини айтди. 

- Клубнинг муваффақиятли одимланишининг сири нимада?

- Самарқандда ҳамжиҳатлик ва аҳиллик биринчи ўринда туради. Бизнинг клубда молиявий ҳолат жуда катта бўлмаса-да, ички муҳит анча яхши. Таркибимиздаги йигитлар бир-бирларини ҳурмат қилади. Машғулотлар ва ўйин давомида ҳам айнан шу бирлашиб тўп тепишимиз самараси билан натижаларимиз яхшиланди. Бош мураббийимиз ҳам шу жиҳатимизга алоҳида тўхталиб ўтади. Яхши шароитлар яратилган, бундай вақтда натижани ижобий қилмасак, мухлисларимиз ва рахбарият олдида уятли ҳолатга тушиб қоламиз.

- Мазкур ғалабадан кейин Суперлигага йўлланма олиш вазифаси деярли бажарилдими?

- Дарҳақиқат, “Олимпик” устидан қозонилган ғалабадан кейин Суперлигага чиқиш имкониятимизни яхшилаб олдик.  Кейинги турда “Нефтчи”га қарши ўйнаймиз. Фарғонада қандай натижа кўрсатишимиздан қатъий назар, биз имкониятимизни яхшилаб олганмиз ва йўлланмага эга бўлиш имкониятимиз юқориланди деб ўйлайман. Бу билан жамоа бўшашиб кетмаслиги учун ўйнайди. Мухлисларимизни янада хурсанд қилиш учун сўнгги турларга қадар астойдил меҳнат қилмоқчимиз.  

- “Динамо” мавсум бошида кўп очколарни бой берди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри, мавсум бошида кўп очколарни йўқотдик. Чунки таркибимизнинг деярли 95 фоизи янгиланди. Янги келиб қўшилганларнинг муҳитга мослашиб кетиши, мураббийнинг тактик схемаларига тушиши учун маълум муддат керак бўлади. Чемпионат эса бунга қараб турмайди. Ўз майдонимизда ҳам керагидан ортиқ очколарни бой бердик. Кейинчалик босқичма-босқич ўйин услубимиз жойига тушди. Мавсумнинг муҳим палласига етиб келган вақтимизда, натижаларимиз ҳам яхшиланди, керакли бўлган очколар қўлга киритилмоқда. Асосийси, танлаган йўлимиз ўзини тўлиқ оқлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика