Нюбель жамоадан кетмоқчи News

Нюбель жамоадан кетмоқчи

"Бавария" посбони Александр Нюбель ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи.

"Bild" хабарига кўра, кипер доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Қайд этиш керак, ҳозирда у рақобатда Мануэль Нойерга ютқазмоқда ва деярли майдонга тушмаяпти.

24 ёшли посбон 2020 йилнинг ёзида "Шальке"дан эркин агент сифатида мюнхенликлар сафига ўтганди. У ушбу мавсумда 2 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача давом этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика