Latest news

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  6 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  13 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  4 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Нурали Султонов: “Мақсадимиз – чемпион бўлиш” News

Нурали Султонов: “Мақсадимиз – чемпион бўлиш”

Жорий йилда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг финал босқичи Хоразм вилоятида ташкил этилади.
Ушбу мусобақанинг футбол беллашувларида Қашқадарё вилояти терма жамоаси саралаш баҳсларни муваффақиятли ўтказиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Саралаш босқичида ёш футболчиларимиз ўз гуруҳларида дастлаб Сурхондарё вилояти терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, иккинчи учрашувда хоразмлик тенгқурларини йирик ҳисобда таслим этишди.

Мусобақанинг чорак финалида эса Нурали Султонов шогирдлари Бухоро вилояти жамоасига қарши майдонга чиқишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, пеналтилар сериясида омад қашқадарёлик футболчилар томонида бўлди -5:4.

Энди ёш футболчиларимиз мусобақанинг Хоразмда бўладиган финал босқичида ғолиблик учун кураш олиб боришади. Финал босқичида Қашқадарё, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Хоразм вилояти жамоалари йўлланмани қўлга киритишган.

Қувонарли томони, Қашқадарё вилояти шарафиини ҳимоя қилган вилоят терма жамоаси таркибида 14 нафар “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари тўп тепишди.

-Мақсадимиз мусобақанинг финал босқичида ҳам муваффақиятли қатнашиб, чемпионликни қўлга киритиш, –дейди вилоят терма жамоаси мураббийи Нурали Султонов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика