Latest news

07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  8 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1

"Нурафшон"дан олтита гол, Абдухолиқовдан хет-трик ва "Локомотив" либосидаги "Ёзёвон" дарвозабони ФОТО (тўлиқ шарҳ+статистика) News

"Нурафшон"дан олтита гол, Абдухолиқовдан хет-трик ва "Локомотив" либосидаги "Ёзёвон" дарвозабони ФОТО (тўлиқ шарҳ+статистика)

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 24-тури доирасида "Б" гуруҳининг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Нурафшон" ўз майдонида "Ёзёвон" жамоасини қабул қилди.

Кескин ва муросасиз руҳда ўтиши керак бўлган баҳснинг бориши бироз бошқачароқ ўтди. Илк дақиқаларданоқ турнир жадвали пешқадамлари олдинга ўтишди ва пенальти ишлаб олишди. Ушбу имкониятдан "Нурафшон" тўпурари Орипхўжа Абдухолиқов унумли фойдалана олмади. Шундай бўлса-да, "йўлбарслар" ҳужумкорликни сусайтиришмади.

Орадан 2 дақиқа вақт ўтиб, Фарруҳ Шотурсунов ҳисобни очди. У "Локомотив"нинг собиқ дарвозабони Аброр Каримов (у "Локомотив" либосида учрашувда ҳаракат қилди. Афтидан "Ёзёвон" раҳбарияти посбонга либос қилиб бермаган) қайтара олмади. 30-дақиқада "Нурафшон"нинг янги футболчиси Азамат Розиқов ўзининг чиройли ва анчагина кучли зарбаси билан яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Тайм якунлангунича Орипхўжа Абдухолиқов бир марта дарвозанинг тўққизлиги ва дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни йўллаб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.

Иккинчи бўлим эса анчагина сокин ўтди. "Нурафшон" ҳам, "Ёзёвон" ҳам камроқ ҳужум қилиб, хатоларга йўл қўймасликка интилишди. Аммо маблағ борасида оқсаётган "Нурафшон" футболчиларида иштиёқ кучлилик қилди. 68-дақиқада Орипхўжа Абдухолиқовнинг жарима майдончаси ичидан берган кучли зарбасини Аброр Каримов қайтаришда ожизлик қилди. 86-дақиқада эса Руслан Веклич яна бир бор дарвозабоннинг оёқлари орасидан гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди, 6:0.

Ушбу ғалабадан кейин "Нурафшон" турнир жадвалидаги ҳолатини бироз бўлса-да яхшилаб олди.

Статистика:
Бурчак тўплари: 5 - 5
Пенальти: 1 - 0
Сариқ карточкалар: 2 - 2
Ҳужумлар: 103 - 100
Хавфли ҳужумлар: 81 - 58
Тўпни ушлаб туриш: 49 - 51
Аниқ зарбалар: 10 - 3
Ноаниқ зарбалар: 11 - 3

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика