"Нуньес дарвозага зарба бера олмайди, Салоҳ эса жамоадан миллион миль узоқда". Мерсон "Ливерпуль" ҳақида News

"Нуньес дарвозага зарба бера олмайди, Салоҳ эса жамоадан миллион миль узоқда". Мерсон "Ливерпуль" ҳақида

Собиқ футболчи Пол Мерсон "Ливерпуль"нинг ўйини ҳақида гапирди.

"Нуньес барча жамоадошларидан кўра кўпроқ тўпга тегмоқда, аммо дарвозага аниқ зарба бера олмайди. Салоҳ эса бу ердан миллион мил узоқда. Биз ўтган мавсумда барқарор ўйин кўрсатиб, ҳар ўйинда ўртача 8-9 балл олган футболчилар ҳақида гапиряпмиз, ҳозир улар 5-6 балл олишмоқда.

"Ливерпуль" лигада қандай натижа қайд этишини билмайман. Чунки жамоа жарлик ёқасида. "Ливерпуль"дан бошқа қўрқишмайдими? Ҳа, 100 фоизга. Энди рақиблар ўз кучини очиб олишга, очиқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.

Якун эса аянчли. 3:0 билан барчаси тугагани йўқ. "Вулвз" кетма-кет 50-60та пас ўйнагандир. Мухлислар эса бақириб, кулиб ўтиришди. "Ливерпуль"нинг бирор футболчиси тўпни рақибидан олиб қўя олмади. Бунга қадар "Ливерпуль"ни бундай аянчли ҳоларда кўрмаганман", - деди Мерсон.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика