Latest news

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Нукусда “Футболимиз келажаги”нинг ғолиблари аниқланди News

Нукусда “Футболимиз келажаги”нинг ғолиблари аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли футболчилардан иборат бўлган маҳаллаларнинг болалар жамоалари ўртасидаги гуруҳ баҳслари Қанликўл, Чимбой, Ҳўжайли ва Элликқалъа туманларида ташкил этилди.
Ўз навбатида гуруҳларда ғолиб чиққан жамоалар Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида “Футболимиз келажаги” республика турнирининг Хоразм воҳасида уюштириладиган ҳудудий босқич йўлланмаси учун ўзаро баҳс юритишди.

- Учрашувларимиз жуда қизиқарли ўтди, -дейди мусобақа бош ҳаками, қорақалпоғистоннинг таниқли собиқ футболчиларидан бири Ислом Абдуллаев. – Ўйинларни Қорақалпоғистон футбол федерацияси томонидан тайинланган Қаллибек Собиров, Шарёр Жумабеков сингари иқтидорли ҳакамларимиз бошқариб боришди. Бу ўйинларни холисона ўтишини таъминлади. Ишончим комилки, жамоаларимиз Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичда муносиб иштирок этишади ва финал йўлланмаларини қўлга киритишади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
   
Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари:
    9-10 ёшлилар гуруҳи. Нукус туманидаги Саманбай овул фуқоралар йиғини.
   11-12 ёшлилар гуруҳи. Тўрткўл туманининг Марказобод маҳалласи.
13-14 ёшлилар гуруҳи. Нукус туманидаги Саманбай овул фуқоралар йиғини.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика