Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  3 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Нозим Муллаохунов: “Қўқон-1912”ни мағлуб эта олганимиздан хурсандмиз” News

Нозим Муллаохунов: “Қўқон-1912”ни мағлуб эта олганимиздан хурсандмиз”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига старт берилди. “Шарқ” минтақасида олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан бири сифатида илга олинаётган “Қўқон-1912” яна очко йўқотди.
Рустам Абдуллаев жамоаси аслида Андижондан очко билан қайтиши ҳам мумкин эди. Лекин мезбонлар 3та тўп киритиб иродали ғалабага эришди. Учрашувдан сўнг “УзДонгЖу” бош мураббийи Муллаохуновдан интервью олдик.

- Албатта “Қўқон-1912”ни мағлуб эта олганимиздан хурсандмиз. Мухлисларимизга қувонч улашдик. Улар уйларига яхши кайфиятда қайтди - дея гап бошлади Нозим Муллаохунов. 

- Очиғини айтганда, охирги тўртта ўйинда мағлубиятга учраганимиз йигитларга руҳий жиҳатдан қаттиқ зарба бўлди. Уларни бу руҳий “ўрадан” олиб чиқиб кетишимиз керак эди. Шу боис “Қўқон-1912”га қарши баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик.

- Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар иккала гол ҳам ўзимизнинг хатоларимиз эвазига юз берди. Айниқса иккинчи голдан кейин йигитларда бироз “синиш” бўлди. Лекин улар очко олиш мақсадида охиригача жиддий курашди ва иродали ғалабани қўлга киритдик.

- Меҳнатимиз бесамар кетмаганидан хурсандман. Бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турганларга миннатдорчилик билдираман.

- “Қўқон-1912” ўйини хусусида ижобий фикрдаман. Таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Жамоанинг ўз ўйин услуби бор.

- Энди келгуси ўйинларга ҳам пухта тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни хурсанд этишимиз керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика