Нойер Каннинг рекордини такрорлади News

Нойер Каннинг рекордини такрорлади

“Бавария” посбони Мануэль Нойер Бундеслиганнг навбатдаги турида “Боруссия” М (6:0) жамоасига қарши баҳсда ўз жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

35 ёшли посбони бу билан Бундеслигадаги “қуруқ” учрашувлар сонини 204 тага етказди ва бу борадаги мутлақ рекордчи Оливер Кан билан тенглашиб олди.

Нойер Бундеслигадаги фаолияти давомида 437 та учрашувда майдонга тушиб ушбу рекордни такрорлаган бўлса, Кан 557 та учрашувда 204 та “қуруқ” ўйин ўтказиб, рекорд қўйганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика