Latest news

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ёрқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  1 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас News

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас

«Бавария» сафида ЕЧЛни ютган 5 нафар футболчи бор — Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез ва Мюллер 2013 йили Лондонда «шалпангқулоқ»ни кўтарганди.

ПСЖда эса ЕЧЛ ғолиблиги таъмини «Реал» ва «Барселона»да татиб кўрган уч ижрочи бор — Ди Мария («Реал»/2014), Неймар («Барселона»/2015) ва Навас («Реал»/2016/2017/2018).

Томас Мюллер «Бавария»нинг ЕЧЛдаги тўртинчи финалида иштирок этишга яқин. 2010 йилги «Интер», 2012 йили «Челси» ва 2013 йилги мавсумда «Боруссия» Дортмунд билан бўлган финалда ўйнаган.

Хайнкес давридаги фантастик мавсумда асосий ролни бажарган Нойер, Боатенг, Алаба ва Мюллер ҳозирги жамоада ҳам бошланғич таркибда. Агар бугун Боатенгни жароҳати безовта қилмаса, унда 7 йил аввалги тўртовлон яна асосий таркибда кўриниш беради.

«Бавария»га 2013 йили келиб, барча ишни дўндирган ва ўша мавсумда максимал эффект берган Мартинез эса ҳозирда захира футболчиси. Қизиғи, Мартинез ва Алаба «Бавария» билан ЕЧЛ финалида ўйнаган ва мағлуб бўлишмаган. Қолган финалда ўйнаган футболчилар эса камида бир бор бўлса ҳам ютқазишган.

Қизиғи, қуда тарафдаги финалда ўйнаган Ди Мария, Неймар ёки Навас ЕЧЛ финалида умуман мағлуб бўлишмаган.

Кейлор Навас бугун тўртинчи маротаба «шалпанқулоқ»ни кўтариб рекорд ўрнатиши мумкин.

Флик бугун финалда ғалаба қозонса, унда ЕЧЛдаги барча ўйинни ютиб чемпион бўлган маэстрога айланади. Флик мураббийликдаги дебют  йилдаёқ ЕЧЛ тарихидаги энг қисқа мавсумни ўтказиб, деярли барча рекордларни бузаётган мураббий сифатида тарихга яқинлашмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика