Latest news

22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  65 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  4 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

NOTING эмас, NOTHING! News

NOTING эмас, NOTHING!

Ёш ҳамкасбимиз Оғабек Самисов янги таъмирдан чиқарилаётган Тошкент шаҳар футбол академиясидан репортаж тайёрлабди.

Фотосуратларни кўздан кечирар эканман, таъмирлаш ишлари тугагач, академия замонавий ва чиройли кўриниш олиши кўз олдимдан ўтди. Лекин шу ўринда бир сурат эътиборимни тортди. Аниқроғи, суратдаги ёзув. Даҳлиздаги деворда шундай ёзув бор: WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS WORTH NOTING. 

Бу ёзув "Футболсиз менинг ҳаётим ҳеч нарсага лойиқ эмас" деган маънони билдириши керак, аслида. Лекин бу ерда бир хатолик кетган. Яъни, инглиз тилида "Ҳеч нарса" NOTING эмас, балки NOTHING деб ёзилади. Яъни бу ерда H ҳарфи тушиб қолган ва гапда умуман бошқа маъно келиб чиққан.

 

Агар NOTING дейдиган бўлсак, унда NOTE - қайд қилмоқ, NOTING эса Қайд қилиш маъносини  беради. Шунда гап мазмуни ўзгариб кетяпти: "Футболсиз менинг ҳаётим қайд қилишга лойиқ", яъни футболсиз ҳаётим зўр, бемалол ёзиб борсанглар бўлади деган маъно келиб чиқади. Кўряпсизми, битта ҳарф тушиб қолса, гап умуман бошқа маънони беряпти.

Бу гапни аслида WITHOUT FOOTBALL MY LIFE IS NOTHING деб берса ҳам бўларди. Яъни, бу ўринда албатта WORTH сўзини қўшиш шарт эмас. Майли, энди ким ёзган бўлса ҳам WORTH ни қўшибди ва бу борада катта эътироз йўқ. Фақат NOTING деган жойини тўғрилаб қўйиш керак бўлади. Йўқса, эрта-индин академия очилганидан сўнг инглиз тилини биладиган бирорта чет элликни таклиф этсак, ёзувни ўқиб ичида кулмасин дейман. 

Х.Холиқов.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика