Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  9 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Носир Отақўзиев: "Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида 4 та давлатдан футбол клублари қатнашиши кутилмоқда" News

Носир Отақўзиев: "Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида 4 та давлатдан футбол клублари қатнашиши кутилмоқда"

Барчангизга маълум, ҳар йили қишки танаффуслар вақтида Фарғонада "Ҳоким кубоги" халқаро футбол мусобақаси ўтказиб келинади.

Бир неча йиллардан буён ташкиллаб келинаётгани боис ушбу мусобақа водийда яхши анъанага айланиб улгурган. Сайтимиз мухбири яқин кунлар ичида бошланиши кутилаётган мазкур мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбатлашди.

- Носир ака, "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси қайси саналарда ўтказилиши режалаштирилмоқда?

- Вилоятимиз ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоровнинг топшириқлари ва алоҳида эътиборлари билан бу йилги "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасини янада кўтаринки руҳда ташкил этишни мақсад қилганмиз. Турнир 24 январдан бошланади ва 5 февраль кунигача давом этади. Айни шу саналар давомида Фарғонада катта футбол муҳити ҳукмрон бўлади.

- Кузатиб келамиз, "Ҳоким кубоги" мусобақасида бутун Республикамиз бўйлаб футбол клублари мунтазам қатнашиб келишади. Шунингдек, ушбу мусобақада хориж клубларининг иштироки яхши анъанага айланган. Бу йилги мусобақада ҳам атрофдан ва хориждан келиб қатнашадиган клублар борми?

- Тўғри айтдингиз, "Ҳоким кубоги" мусобақасида водий жамоаларидан ташқари Республикамизнинг турли худудларидан футбол клублари қатнашиб келишади. Жумладан, 2021-йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби муваффақиятли қатнашиб мусобақанинг бош совринига эга чиққанди. Ўтган йилги мавсумда Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клуби ғолиб бўлган. Бу йилги мусобақада ҳам турли худудлардан таклифлар келиб тушаяпти. Масалан, Нукусдан ҳам келиб қатнашмоқчи бўлишаяпти.

Энди хориж клубларига келсак, ҳозирда қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидан футбол клубларининг келиб қатнашишлари деярли аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, ушбу йилги мусобақада Россия клубларидан ҳам қатнашиш таклифлари бор.

Албатта, водийнинг барча футбол клублари "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида қатнашишлари кўзда тутилмоқда. Жумладан, мусобақа тарихида энг кўп ғолибликни қўлга киритган "Нефтчи" клубимизнинг ҳам ушбу мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда. 

- Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси ўйинлари қайси стадионларда бўлиб ўтиши режалаштирилган?

- Мусобақа доирасидаги ўйинлар Фарғона шаҳар футбол маҳорати мактаби майдонида ва Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Финал учрашуви эса катта футбол ҳавосидан барчанинг бирдек баҳраманд бўлишларини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг танлаб олинадиган туман ёки шаҳри марказида жойлашган стадионда ўтказамиз. Албатта, бу борада бизда режаланган майдонлар бор.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика