Норвегияда Ҳоланд ҳайкали ўғирлаб кетилди
26 aug 2022 21:09
News
Норвегияда Ҳоланд ҳайкали ўғирлаб кетилди
Норвегиянинг Брюн шаҳрида "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ёғоч ҳайкали ўғирланган.
Маҳаллий "Jærbladet" нашрига кўра, оғирлиги деярли 600 кг бўлган уч метрли ёғоч ҳайкал 24 август куни жойидан топилмаган.
Шу билан бирга, ўғрилар аллақачон ҳайкал эгалари билан боғланиб, ҳайкалнинг кўриниши унчалик жозибали бўлмагани учун уни ўғирлаганликларини маълум қилишган.
Нашрнинг ёзишича, 22 август куни постамент олдида юк машинаси кўриниш берган. Айтишларича, айнан ўша машина ҳайкални олиб кетган.
Link :
Source : Jærbladet
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments