Latest news

17:10Про лига. "Хоразм" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  1 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  2 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади News

Норчаев "Нефтчи"да юришни бошлади

"Нефтчи" Анталиядаги йиғиннинг иккинчи босқичнинг навбатдаги учрашувини Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан ўтказди.

Беллашувда рақиблар фавқулодда тўп киритиб, ҳисобни очган бўлсалар ҳам "Нефтчи" футболчилари уюшқоқлик ва шиддатни камайтирмадилар. Биринчи бўлим тугагач, мураббийлар штаби ҳужумкорликни кучайтириш мақсадида бир қатор ўйинчиларни майдонга туширди. Шундан сўнг ўйин жонланди. Бунда "Нефтчи"га Россиядан келиб қўшилган Хусайн Норчаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Унинг 51 ва 58-дақиқаларда боши билан киритган чиройли голлари ўйин тақдирини ҳал қилди десак ҳам бўлади. Баҳс охирида рақиб жамоа ҳимоячисининг қўпол хатоси туфайли ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Назорат учрашуви

"Нефтчи" - "Жетису" 3:1

Голлар: Ҳусайн Норчаев 51, 58, автогол

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 26.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Кэтэрин Карп, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 10.Шоҳруз Норхонов, 40.Хусайн Норчаев 

Иккинчи бўлимда тушганлар: Билолхон Тошмирзаев, Ғуломҳайдар Гуламов, Санжар Қодирқулов, Хуршид Мухторов, Жалолиддин Жумабоев

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика