Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"
19 apr 10:29
News
Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"
Турнинг энг қизиқарли баҳси олдидан барчада турлича фикрлар, мулоҳазалар янграмоқда.
Тажрибали мураббий Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсидан олдин жамоаларнинг ҳолатига тўхталиб ўтди.
"Нефтчи" қўрқмасдан, бошидан босим қилиб тўп тепса ютади. Чунки жамоа ўйинчилари ва жамоавий ўйин кучлироқ. Маслаҳатим, ҳисобда олдинга чиқиб олган жамоа ўша босимда ва темпда ўйнашда давом этиши керак. Ўзининг темпини йўқотмаслиги лозим.
"Пахтакор" стабил ўйин кўрсатмаяпти. Жамоага вақт керак. Футболчилар бир-бири билан ҳали киришиб кетмагандек кўриняпти. Бу йилги ўйинлар тўғрисида хулоса чиқаришга ҳали эрта. Менга жамоаларнинг ўтган йилги ўйинлари кўпроқ ёқаётган эди. Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишаётганди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments