Latest news

09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  1 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  8 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  3 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти" News

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади АГМК ва "Қўқон-1912" билан баҳсни кузатган бўлсанглар жамоамизда ўйинни ўзи йўқ. Тўп оширишларда беш олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлишди, жароҳатлар олишди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этишмоқда. Лекин, қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар телефон қилганида ҳадеб ютқаздик деяверишмайдику. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футболни бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек. Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ.  Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғирласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғирлаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.

Кеча машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилишди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. АГМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилишмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш "Пахтакор" билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти.

"Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчила умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. АГМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолишди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика