Latest news

16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  0 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  6 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  1 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3

Нўъмон Ҳасанов: "Локомотив" инқироз ҳолатида" News

Нўъмон Ҳасанов: "Локомотив" инқироз ҳолатида"

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамда дарвозабон Ўткир Юсупов ўз фикрларини билдирди.

- Бугун чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушдик. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив"да яхши жамоа шаклланган, улар буни учрашув давомида исботлай олишди. Шуни билган ҳолда биз очиқ футболдан воз кечдик. Бир ҳафта давомида учрашувга қарши ҳужум услубида тайёргарлик кўрдик. Биз кўпроқ дам олдик, "Локомотив" эса чемпионлар лигасида қатнашди. Биз ҳам ютсак бўларди, "Локомотив" ҳам ғалаба қозонишга яқин келди. Ўз навбатида икки жамоа ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйди. "Локомотив" айни дамда инқироз ҳолатига тушиб қолган, бир неча учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. Шундай бўлса ҳам улар кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.

Жамоамиз ҳам анчагина шаклланди. Биринчи бўлимда футболчиларим қўрқиб ўйнашди. Машғулотларда ишлаган каби ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилиш жуда қийин бўлмоқда. Шунинг учун ҳам танаффусда йигитларга қўрқмасликни айтдим. Қилинган ҳаракатлар зое кетмади, иккинчи бўлимда йигитлар қўрқмасдан ўйнашди. Жуда зўр ўйин намойиш этишди. Яна айтаман, очиқ футбол ўйнамадик. "Локомотив" билан бундай футбол ўйнаш жуда қийин. Уларнинг АГМК билан ўйинини кўрдим, бемалол 7-8та гол киритса бўларди. Уларнинг омади келмади. Жамоанинг кўплаб футболчиларини биламан, улар жуда кучли.

Ўткир Юсупов: "Қийин ўйин бўлишини билгандик. Шу боисдан жиддий тайёргарлик кўрдик. Мураббийнинг кўрсатмаларини яхши бажарган ҳолда дурангга эришдик"

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика