Latest news

09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  1 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  11 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2

Нўъмон Ҳасанов: "Жавоҳир Сидиқов ва Жасур Ҳакимов бўлганида бошқача тактикада ўйнардик" News

Нўъмон Ҳасанов: "Жавоҳир Сидиқов ва Жасур Ҳакимов бўлганида бошқача тактикада ўйнардик"

Суперлига 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: "Томошабоп ўйин бўлди. Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Биринчи бўлимда 3та голга тортадиган вазият яратдик, шулардан биттасидан фойдаланганимизда эди, ўйин бошқача бўлар эди. Лекин йўқотишлар барибир ўз сўзини айтди. Жавоҳир Сидиқов ҳамда Жасур Ҳакимов бўлганида бошқача тактикада ўйнардик. Бугун рақибимиз кучли бўлгани боис, ҳимоявий тактикада тўп сурдик.

Ижарага олинган футболчилар борасида ЎФА қандайдир қарор чиқариши керакка ўхшайди. Голдан кейин футболчиларимиз руҳий томондан устунликка эга бўлишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Ўзи футболда шундай гол ургач, руҳий томондан устунликка эришасиз.

Отақўзиевни ўйинга тушираётганимда гол уришига ишонган эдим. Унга барибир сенда вазият бўлади деган эдим. Ўйин натижасидан хурсанд ҳам хафа ҳам эмасман. Бугун бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Қувондиқ Рўзиев: "Мухлисларимизга катта раҳмат. Улар 12-ўйинчи сифатида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйиндаги ғалаба биз учун муҳим эди. Жавоҳир Сидиқовнинг йўқлиги билинди. Унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилдик".


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика