Latest news

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  102 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисобда ортда қолиб гол уриш доим оғир" News

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳисобда ортда қолиб гол уриш доим оғир"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўртасидаги ўйиндан сўнг Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
“Бугун кучли клубга қарши ўйнадик. Улардан ёмон ўйнаганимиз йўқ. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Аммо хатолар оқибатида голлар ўтказганимиз ёмон бўлди”, - Ҳасанов.

“Рақиб яхши эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Агар мен вазиятлардан фойдаланиб гол урганимда балки ютармидик. Техник кучли жамоага қарши баҳсда дуранг ўйнадик. Барча мухлисларга раҳмат айтаман. Хатолар бўлганини тан оламан, жамоадошларимга раҳмат айтаман”, - дейди Сергеев.

- Бир ҳафтадан сўнг жавоб баҳси бўлади...
- Рақиб жуда кучли ҳужум чизиғига эга эканлиги ҳақида айтгандим. Кичик хатолардан сўнг улар голлар уришди. Оддий пасдан сўнг тўп ўтказиб юбордик.

- Азим Аҳмедов жамоага қўшилиб кета олмаяпти. Бунга қандай қарайсиз. Уни иложсизликдан майдонга тушираяпсизми?
- Тўғри жамоага янги келгани учун ҳали ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. “Ал Ҳилол” сафида бўйдор футболчилар бўлгани учун Азимни майдонга туширдим. Курашларда унинг фойдаси тегди.

- Сиз ўйинчи сифатида етакчи эдингиз. Мураббий сифатида ўз ўйин услубингизни олиб кира оласизми?
- Албатта мен ўз ғояларимни амалда қўллашни истайман. Аммо бир неча йиллардан буён йигитлар шу услубда ўйнашади. Шу сабабли бирданига услубни ўзгартириб бўлмайди. Босқичма босқич услубни ўзгартирамиз.

- “Пахтакор” футболчилари молиявий қийинчиликлар вақтида ҳам жамоа номи ва шаъни учун ўйнашади дейилади. Аммо бугун Шерзод Каримов ва Станислав Андреев каби футболчилар жон куйдириб ўйнашмади.
- Йўқ бунга қўшилмайман. Ўзим ҳам “Пахтакор”да ўйнаганман, жонимми бериб ўйнардим. Йигитлардан ҳам буни талаб қиламан. Учрашувдан олдин шогирдларим билан гаплашиб олгандик. Каримов ва Андреевнинг тажрибасига таянамиз. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришди. Биринчи гол ўтказиб юборганимиз жуда ёмон бўлди. Агар иккита вазиятда гол ура олганимизда барчаси бошқача бўларди. Ҳисобда ортда қолиб туриб ҳисобни тенглаштириш жуда қийин. Катта куч кетади. Ҳисоб 2:2 бўлганида ҳам қўлимизни туширмадик, ғалаба учун ўйнагандик. Саудия Арабистонида худо хоҳласа ғалаба қозонамиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика