Latest news

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди” News

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” аъзоси Жавоҳир Сидиқов қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдиндан шундай ўйин бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Охирги учрашувларда “Навбаҳор” ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик. 

Мухлисларимиз учун бугун ҳақиқий байрам бўлди. Ғалаба улар учун муносиб совға бўлди, дейишим мумкин. Бугун йигитлар борларини бериб ўйнашди. Футболчилар бир-бирлари билан қисқа пас орқали ўйнашлари менга манзур бўлди. Тўғри,бунга эришиш осон бўлмади.

Футболда захирага кўп эътибор бериш керак, деб ҳисоблайман. Тезликни ошириш учун захирадан фойдаланиш зарар қилмайди. Бугун ҳам ушбу принципимга содиқ қолдим ва бу самара берди.

Таран биринчи таймда яхши тўп сурди. Тўпни ўзида сақлаб туриш бўйича у етакчилардан бири саналади. Игорь ҳали ўзини кўрсатади.

Жавоҳир Сидиқов: Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди. Мухлисларимиз стадионда ҳақиқий байрамни ташкил этишди. “Навбаҳор”га қарши ўйинга жиддий тайёрлангандик. Бугунги ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ.

Ишқибозларимиз ҳам бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика