Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Нўъмон Ҳасанов: "Бу ғалаба мухлисларимиз учун" News

Нўъмон Ҳасанов: "Бу ғалаба мухлисларимиз учун"

"Пахтакор" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Андижон" жамоасига яхши баҳо берган бўлардим. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Йигитларимиз меҳнат қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Бу ғалаба мухлислар учун", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

"Ҳимояга ўтиб олиш режада йўқ эди, шунчаки бу футбол. Рақиб сафида Йованович тушди. Шу боис ҳимояни кучайтирдик. Аднан Ораховац "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда хатоларга йўл қўйгани учун бугун Азим Аҳмедовни майдонга тушурдим. Гол ўтказилган вазиятда Аҳмедов хато йўл қўйди? Буни видеода кўриб кейин таҳлил қилиб чиқаман. Азим Аднанга қараганда тезроқ, шу боис уни танладим".

"Бугун эрталаб икки ҳужумчи билан ўйнаш ҳақида ўйлаб кўргандим. Суҳроб ва Игорни бирга тушурмоқчи эдим. Бироқ таваккалга бормадим. Кейинги баҳсларда икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин".

"Саудия Арабистонидаги ўйиннинг биринчи бўлимидан кейин нима бўлди? Биргина хато туфайли кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим билан ва биринчи бўлим ўртасида катта фарқ бўлди. Шу боис ўша ўйинда кўпо хато қилган баъзи футболчиларни хатто майдонга ҳам туширмадим".

"Бугун менимча кўп вазиятлар яратдик. 2:0 бўлиб турганида Сергеев бирга бир вазиятдан тўп кирита олмади. Бундан ташқари охирида йигитларим бироз бўшашиб қолишди", - дейди "шерлар" устози.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика