Latest news

10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  0 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  3 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  9 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0

Нўъмон Ҳасанов: “Бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман” News

Нўъмон Ҳасанов: “Бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман”

Қуйида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг футбол ҳақидаги фалсафий фикрларини тақдим этамиз.

– Мураббий ўйин “схемаси”ни ўзида мавжуд футболчиларга қараб туза олмайди. Бу жиҳат бемазмун ва келажаксиздир. Тараққиёт эса, мураббий ўйин моделини  олдиндан тасаввур қилиб, шунга яраша ижрочиларни танлаганидагина бўлади.

– Ўйин ёддан чиқади, натижаси эса абадий қолади. Футболнинг бор мазмуни натижададир.

– Мураббий бутун умри давомида ўқиши – изланиши лозим. Ким ўрганмай қўйдими – у мураббий эмас. Вақтни алдаб бўлмайди

– Мураббийлик ўйинчи бўлишдан кўра қийинроқ. Майдонда сен тўпни бошқарасан, майдон четида эса инсонларни бошқаришга тўғри келади.

– Футбол ривожланишига мухлислар “юлдуз” деб атайдиган ўйинчилар катта зарар етказади. Улар машғулотларда янада кучлироқ бўлиш учун шуғулланиш ўрнига  ўз иқтидорларини эксплуатация қиладилар.



– Мен – мураббийман. Бу касб – ҳаётим мазмунидир.

– Мен ўз касбимни севаман. Мен учун уни янада чуқурроқ эгаллаш йўлида изланиш келажакда қайси жамоани бошқариш хусусида бош қотиришдан кўра мароқлироқ.

– Мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун бугунги жамиятимизга нафақат муаммони тўлиқ ҳис этиш, балки соғлом фикрлаш ҳам етишмайди. Яъни, ғолибларга хос фикрлаш. Уни шакллантириш учун ғалаба сари элтадиган йўлни топиш керак. Футболчилардаги ғолиблик руҳи натижаларда эмас, уларнинг фикрлаши ва муноабатларида акс этади. Уни шакллантириш – қисқа вақт ичидаги юмуш эмас. У узоқ ва машаққатли меҳнат эвазига юзага келади.

– Доимо холисликка интиламан.

– Мураббийлик касби жуда мураккаб. Қоидага кўра доимо биз айбдормиз.

– Менга ҳеч қачон мураббийлар азият чекмайдилар, деб айтманг. Фақат ишламайдиган одамгина азият чекишдан холи бўлиши мумкин.

– Машғулотларим шогирдларимга ёқишини истайман. Клубнинг барча аъзолари, мухлислар меҳнатим мевасини кўра олсалар, ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Машғулотлар жараёнига ҳеч кимнинг бефарқ эмаслиги менга ёқади.

– Доимо жамоам кучли бўлишини истайман: мустаҳкам ҳимоя қўрғони ва тезкор қарши ҳужум. Тўпнинг ҳаракати қанчалик тез бўлса, ундан шунчалик кўп завқ оламан.

– Очколарни қўлга киритиш – жароҳатларга қарши энг самарали дори.

– Муваффақият доимо бизнинг бошимиз ва қалбимизда бўлиши даркор.

– Иқтидор – меҳнатсеварлик ва тиришқоқлик маҳсули. Бу борада мунтазам изланмаслик ҳеч нарсага олиб келмайди.

– Орзуга айб йўқ. Бу ҳар бир киши учун муҳим жиҳат. Лекин ҳар доим имкониятга холис баҳо бериш керак.

– Мураббий ечиниш хонасининг нозик жиҳатларини аниқ ҳис этиши шарт. Агар у шогирдларига ортиқча эркинлик бериб қўйса, улар олдидаги нуфузига путур етиши мумкин.

– Мураббий ҳеч қачон тушкунлик ҳолатига тушмаслиги лозим. Учрашув арафасида мағлубият ҳақида ўйлаган жамоа ҳали ўйнамай туриб уни бой берган бўлади.



– Ўйин услуби ҳар қандай тактика ва таркиб танлашдан кўра муҳимроқдир.

– Тиришқоқ ва ўзига ишонган футболчи ҳар қандай рақибдан устун кела олади.

– Ғалаба – улкан шоду хуррамлик. Аммо уни қай тариқа қўлга киритилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биз ўз мухлисларимизга чинакам спектаклни тақдим этишимиз лозим. Чунки сермазмун ўйин ҳар қандай кишини ўзига ром этади. Бу эса муҳитга ижобий таъсир этади.

– Мен жамоавий ўйин тарафдориман. Ўз шогирдларимни асосий ва захира ўйинчиларига ажратмайман. Жамоа билан ишлашни хуш кўраман, алоҳида футболчилар билан эмас.

– Мен учун энг қувонарли ҳол – камолотга эришаётган футболчилар ва ривожланиб бораётган жамоани кўриш.

– Ҳар бир лаҳза, ҳар бир қадам, ҳар  бир голнинг  қадрига етаман. Муваффақиятнинг гарови айнан шунда. Шу пайтгача менга берган ва ҳамон беришда давом этаётган бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман.

– Футбол сусткашликни ёқтирмайди. Чунки натижа доимо муҳим.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика