Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  234 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  29 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Нўъмон Ҳасанов - апрель ойининг энг яхши мураббийи News

Нўъмон Ҳасанов - апрель ойининг энг яхши мураббийи

championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши мураббийи деб "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов тан олинди.

Ўтган ойда қўқонликлар жуда ажойиб иштирок этишди. Дастлаб мавсумни сенсацион ғалабалар билан бошлаган "Динамо" 2:1 ҳисобида Қўқонда таслим қилинди.

Сўнгра Ҳасанов шогирдлари Муборакда "Машъал" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтишди. 7-турда "Қўқон-1912" ўз мухлислари қаршисида Бекободнинг "Металлург" клубини 3:0 ҳисобида тор-мор этишди.

Ниҳоят ой сўнггида Ғузорда "Шўртан" клуби таслим қилинди - 3:2. Маълумот учун, бу мавсум Ғузорда "Нефтчи", "Локомотив" ва "Пахтакор" каби клублар гол ура олмай мағлуб бўлиб қайтишганди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Қўқон-1912" айни пайтда 8та учрашувдан 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

Ўтган ойда Ихтиёр Каримов "Шўртан", Виктор Кумиков "Олмалиқ", Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор" ва "Локомотив" мураббийлар штаби ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Динамо" клуби мураббийлар штаби тенгсиз бўлишганди.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика