Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

⚡️ Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Бугун очилиш маросими ва илк учрашув “Фенербаҳче” стадионида бўлиб ўтади (+Ўзбекистон ТЖнинг ўйинлар тақвими) News

⚡️ Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Бугун очилиш маросими ва илк учрашув “Фенербаҳче” стадионида бўлиб ўтади (+Ўзбекистон ТЖнинг ўйинлар тақвими)

Бугун, 30 сентябрь куни ногирон-ампутант футболчилар ўртасида ҳисоб бўйича 17-жаҳон чемпионати старт олади.

Дастлабки учрашув мезбон Туркия ҳамда Франция ўртасида бўлиб ўтади. Очилиш ўйини “Фенербаҳче”нинг уй стадионида ўтиши режалаштирилган. Ўйингоҳ 47,834 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур ўйин олдидан концерт дастури бўлиб ўтади ва тадбир Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади. Илк баҳс старти эса 22:00 га белгиланган.

Ўзбекистон МТЖ “Э” гуруҳидан ўрин олган ва Рустам Меҳмонов шогирдларига Евро-2021 кумуш медали соҳиби Испания, бронза медали соҳиби Польша ҳамда Африка вакили Танзания рақиблик қилади. Футболчиларимиз гуруҳ босқичини Туркия футбол федерациясига тегишли “TFF Riva Facility” майдонида ўтказишади. 

Вакилларимизнинг ўйинлар тақвими билан танишинг:

1-тур, 1 октябрь

14:00, Польша – Ўзбекистон

2-тур, 2 октябрь

15:00, Испания – Ўзбекистон

3-тур, 3 октябрь

13:00, Ўзбекистон – Танзания

Эслатиб ўтамиз, 6 та гуруҳдан 1/8 финалга 1-2-ўрин эгалари (12 та) ҳамда энг яхши натижа кўрсатган 3-ўрин соҳиблари (4 та) йўл олишади.

Ярим финал ўйинлари “Бешиктош” тегишли “Водафон Парк” стадионига белгиланган, бронза медали учун учрашув ва ҳал қилувчи баҳс эса “Галатасарой”нинг 52 мингдан ортиқ томошабиннни ўз бағрига сиғдира оладиган муҳташам ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби Ангола ТЖ (2018), энг кўп титулни эса Ўзбекистон МТЖ қўлга киритган – 5 та (1990. 1991, 2007, 2010, 2012). Вакилларимиз маълум сабабларга кўра ва асосий фаворит бўлишига қарамай, 2005 ҳамда 2018 йилдаги мундиалларни ўтказиб юборган. 

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).

Бош мураббий: Рустам Меҳмонов.

2005 йилдан бошлаб, жаҳон чемпионати Халқаро ампутантлар футбол федерацияси тасарруфи остида ўтказиб келинади. Ўзбекистон қаторасига 3 та титулни қўлга киритган бўлса, Бразилия, Россия ҳамда Анголада биттадан соврин бор. 2007 йилдан мундиал стандарт вариантга ўтказилади – майдон ўлчами 60 га 40, ўйинчилар сони эса 7 га 7.

Фактлар:

- иштирокчилар илк бор саралаш баҳслари орқали мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди;

- тарихда биринчи маротаба мундиалдан ўрин олган ўйинлар катта футбол стадионларида ўтказилади;

- гуруҳ босқичида илк марта 24 та жамоа қатнашади;

- ўйинларни мусобақанинг расмий сайти орқали жонли кузатиш имкони ҳам бор.

9 октябрда мазкур титул бизники бўлади деган умиддамиз!

⚡️ Мундиалгача. "Халқ учун ўйнаймиз" – олтинчи титулни мақсад қилган беш карра жаҳон чемпиони билан интервью 

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? 

⚡️ Тадбиркор, супервайзер, ҳайдовчи, цех ишчиси… Мундиалга йўл олаётган термамиз аъзолари қайси касбларда ишлашади? Туркиядаги мусобақа қачон старт олади? ЖЧ тарихи қандай? Кимлар фаворит? (батафсил)

⚡️ Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика