Latest news

15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  5 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  16 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар News

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар

Нодирхўжа Юлдашев кечагина якунланган U-23 Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мусобақада бизнинг кўзимизга фақат терма жамоа ва ЎФА вакиллари кўринди.


Мен ушбу жараёнгача ва мусобақа давомида натижага катта меҳнати сингганларни санаб ўтсам. 

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мусобақа бошланишига 3 ҳафта қолганда “Пахтакор”га катта юкламдаги ва пул ишлатилиши керак бўлган вазифа тушди. Бу вазифани Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги ҳокимлик ва клуб раҳбари Дилшод Каримов   қўлдан келганча бажаришди. Қисқа фурсат ичида стадион ремонт қилинди, Қибрайдаги база машғулот учун таъмирдан чиқди. Умумий ҳаражат 5 млрд сўмдан ошди. Очилиш маросими учун махсус монитор қўйилди. Тошкентнинг яна бир жамоаси, “Бунёдкор” раҳбари Улуғбек Мирзаев. Бу инсон ҳам Осиё чемпионатини яхши савияда ташкил қилишда, клубнинг деярли барча ходимлари билан шижоат кўрсатди. 


2. Тошкент гигантлари, Тошкент футбол ассоциацияси ва унинг қошидаги  “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиялари. 

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 2001 ҳамда 2002 йилда таваллуд топган авлод вакиллари 2014 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок эта бошладилар. 

Улар йиллар давомида Кудряшов, Нуралиев, Коростиченко, Чигатаев, Қурбонбоев, Отажонов каби мураббийлар қўл остида шаҳар биринчилигида тўп тепиб, кейин шаҳар U-18, 2-лига мусобақасида иштирок этдилар ва ўринбосарлар орқали ўз клубларининг асосий таркибига етиб бордилар. 


3. Қашқадарё ҳокимлиги ва “Насаф” ҳам футболчилари, ҳам инфраструктураси билан яқиндан ёрдам берди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда меҳмонларни кутиб олиш, уларга яхши савияда хизмат кўрсатишни маромига келтириб бажарди. “Насаф” академияси тарбияланувчилари эса Кападзе жамоасини кучайтириб берди. Уларни тарбиялашда эса Эшқобилов, Каюмов, Мойлиев ва Қўнғиров катта меҳнат қилганлар. Бердиевга қадар Холмуродов ҳам ёшлар лигасида имконият берди.


4. “Абу”! Абдураҳмон Фозилов киши кўрмас, ўзининг армияси билан жуда катта меҳнат қилди. Айниқса мухлиссиз ўтган Японияга қарши ўйинда стадион олдида қилган иши тақсинга сазовор. Финалда мағлубиятга учраб турган пайтимиз, ўз ёрдамчилари билан бўлинган ҳолда барча секторларни имкон қадар тартибли бўлишга чақириб турди. 

Қисқаси, бу мен кўрганларим. Яна фон ортида турган қаҳрамонлар, ДХХ, ИИБ, Тез ёрдам, МЧС ларни ҳам санаб ўтиш мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика