Latest news

11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  0 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  2 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  2 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   11 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3

Нодирхўжа Юлдашев ПФЛ ва Диёр Имомхўжаев ҳақида News

Нодирхўжа Юлдашев ПФЛ ва Диёр Имомхўжаев ҳақида

Кеча тун (бугунги сана кириб келганди)да сайтимизда кутилмаган истеъфо ҳақида хабар чиққанди.

Эшитдик-да: Ўзбек футболида кутилмаган истеъфо

Бугун туш пайти эса ўша хабарнинг давоми чоп этилди.

Шоқурбонов ходимлар билан хайрлашди, ПФЛни вақтинча Диёр Имомхўжаев бошқариб туради

"Championat.asia" асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев ўзининг телеграмдаги каналида бу мавзуга ўз муносабатларини билдирди.

ПФЛ борасида.

1. Кўнгилни тўқ қилинг, 1% бўлсада қизиқишим йўқ.

2. ПФЛни иши жуда осон ва жуда қийин. Агар тақвимни тўғри тузиб, мусобақани чиройли ўтказиб берса бўлди. Лекин ўйин ичидаги ўйинлар борки, у ПФЛга доғ тушириб қўймоқда. Бу клубларнинг виждонига ҳавола бўлиб турибди.

3. ТВ ривожланмаса қийин. Яъни техникалар. Германия Бундеслигасига мухлиссиз футбол чирой бермаяпти. Бизнинг футбол неча йиллардан бери шундай жозибасиз. Аслида бизнинг лига, биз ўйлаганчалик зерикарли эмас. Агар фан клуб, реклама шитлари кўзни ўйнатадиган, ҳар хил ракурслардан олинган кадрлар, ўйин олди интригалар (интервьюлар, батллар, лавҳалар) бўлса, ишонинг Осиёдаги ТОП лигалар даражасига чиқамиз. Аммо клублар тайёр пулни қийинчиликсиз ишлатишда давом этаркан, бу чирой берадиган ишлар ҳали бери бўлмайди. Лондонда ҳар бир туғилган чақалоққа, Лондон клублари мижоз сифатида қарайди. Қайси клуб уни ўзига қизиқтира олса, 18 ёшдан бошлаб клуб бюджетига маблағ олиб келади у.

4. ПФЛ ва ЎФА битта бўлгани билан, улар рақобат қилиши керак. ПФЛ МТЖ манфаати йўлида мана неча йилдирки, ўйинларни қолдириб келади. Мана неча йилдирки биз ЖЧга чиқмаганмиз. Демак, бу ечим эмас. Хитой ҳам, Россия ҳам легионерларни 3 кун қолганда юборади. Турини ўйнаб келади. Бизда эса бутун чемпионат МТЖ ўйинига 10 кун қолганида тўхтайди. Бундай бўлиши керак эмас. 10 нафар футболчини деб 500 нафари азият чекмаслиги лозим. ПФЛ ҳам керак бўлса МТЖ ўйинига 5 кун қолганда тур ўйинини ўтказиб олсин. Қисқаси, ПФЛ МТЖни эмас, ўз лигасини ўйлаши керак. Кучли ПФЛ лигаси, бу кучли МТЖ.

5. Диёр. 3 йил аввал келганида хом эди. Лекин йиллар давомида у ўрганди. Кўрди, вазиятни ичига шўнғиди. 2 банддаги салбий ишлар ПФЛга соя солмаса, бемалол эплайди. Агар 2 банддаги ишлар давом этаверса, унда Инфантино ҳам ёрдам бермайди.

6. Рамазон муборак! Шу ойнинг 26-санасида "Нефтчи" ҳақида ҳужжатли фильм қилгани Фарғонага йўлга чиқаман.


ПФЛ раҳбари қандай тайинланади? Уни ким тайинлаши керак?

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика