Latest news

15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  1 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1

Нодирхўжа Юлдашев: "2001 ва 2002 йилда туғилган футболчилар диққатига!" News

Нодирхўжа Юлдашев: "2001 ва 2002 йилда туғилган футболчилар диққатига!"

Диққат, диққат! Ўринбосарлар лигасида тўп тепаётган ва клублар билан шартнома тузиш арафасида турган 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган футболчилар!

Сиз 7 ёшдан 18 ёшгача қаттиқ меҳнат қилгансиз, қорда, ёмғирда, чилладаги иссиқда. Биронта клуб раҳбари (2-3 тасидан ташқари) келиб Сизнинг ҳолатингиздан хабар олмаган, бутсангизни янгилаб бермаган. Шунинг учун бу йил шартнома имзолаётганингизда эҳтиёт бўлинг!

Бундай вазиятларда клуб раҳбарлари Сизга 3 йилдан 5 йилгача бўлган ШАРТНОМА Таклиф қиладилар. Одатда МАОШнинг максимал ҳолатда 1 000 000 сўм қилиб кўрсатадилар. Кўп ҳолатларда 500 - 600 000 сўм. Маош бўйича жиддий келишиб олинг! Тўғри, аввало ўйин амалиётига эга бўлиш. Агар Сизни ўша клуб тарбиялаб қўйган бўлса, ўз ихтиёрингизни кейинчалик ҳам клубга топширишдан қўрқманг. Лекин Сиз тўп тепиб юрган пайтларда эътиборсиз бўлган бўлса, унда энди "диктовать" қилиш навбати Сизга етиб келганлигини тушунинг!


Каналига аъзо бўлиш Нодирхўжа Юлдашев 


1. Маош бўйича келишинг.
2. Ҳеч қачон мавсум ўтса бўлди қабилада иш кўрадиган раҳбар билан 2 йилдан кўпига қўл қўйманг. Ўзингизни ўзингиз унга боғлаб қўясиз! "Насаф", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" бундан мустасно, бугунги ҳолатда!
3. 23 ёшгача футболчи ўз ҳуқуқини ўзи сотиб олса бўлади. Буни раҳбарлар яхши биладилар. Футболчи керак бўлса, бўлмаса товон пулига 200 000 000 сўмдан кам бўлмаган суммани ёзиб қўяди. Шартномани айнан шу бандига ЖИДДИЙ қаранг! Ҳеч қанақасига Сизни товон пулингизни 50 000 000 сўмдан тепа бўлишига йўл қўйманг (4та клуб бундан мустасно. Чунки улар ёшлигидан пул ишлатган). Эртага яхши жамоадан таклиф бўлиб қолса, на Сизни ўйнатади, на бошқага беради. Ҳеч қачон бошқа клуб 200 000 000 товон пули тўлаб 19 ёшли ўйинчини олмайди.
4. Шартномага кўра клуб Сизга маош беришда 2 ойдан чўзилса, Сиз бемалол ШАРТНОМАНГИЗни олиб кетиш ҳуқуқига эга эканлигингизни ҳам унутманг. Бунинг учун ПФЛга мурожаат қилсангиз кифоя!
5. Ва ниҳоят футболчи ва ота-оналар, ёшлар лигаси учун ҳам СИФАТни талаб қилинг! Машғулотларда иссиқ чой, сув, тўплар, инвентарлар етарли бўлсин. Асосий таркибга йўл, ёшлар лигаси орқали. Аммо у ерда шароит бўлмаса, асосий таркибга бўлган йўлни босиб ўтиш қийин бўлади. Талаб қилинг раҳбариятдан, ўринбосарлар жамоасига ҳам малакали мураббийни қўйсин, номига регламент учун эмас.

☝️ ЎЗ ҲУҚУҚИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!



Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика