Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  16 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  39 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  8 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Нодирбек Тўйчиев: "Футбол биринчи навбатда мухлислар учун" News

Нодирбек Тўйчиев: "Футбол биринчи навбатда мухлислар учун"

“Андижон” жамоамиз мавсумни мухлислар кутган даражада бошлай олмади.
Ўтган бешта учрашувда жамоамиз бирор марта ғалаба қозона олмай ўз ишқибозларини хурсанд эта олмади. Аммо шундай бўлса-да, андижонлик мухлислар севимли жамоасига ҳар қандай вазиятда ишонч билан қарашади.

Муваффақиятсизликларга қарамай, мухлислар “Андижон” билан бирга бўлишмоқда ва ҳатто сафар ўйинларида ҳам жамоасини ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Бир гуруҳ ишқибозлар бундан аввал Олмалиққа боришганди ва ўшанда жамоамиз сафарда кучли рақибдан очко олишни уддалаганди. Айни пайтда “Андижон”ни чемпионатда ғалаба қозона олмаётганини ишқибозлар қандай қабул қилишмоқда? Буни билиш мақсадида “Андижон” мухлислар клуби раиси Нодирбек Тўйчиев билан суҳбатлашдик.

- Футболда ғалаба ва мағлубиятлар доим ёнма-ён юради. Тўғри, мавсум “Андижон” жамоамиз учун муваффақиятли бошлангани йўқ. Албатта, мағлубиятлар ҳеч кимга ёқмайди ва ишқибозлар севимли жамоасидан ҳамиша ғалабалар кутишади. Омадсизликлар вақтинчалик ва биз мухлислар жамоамизга ишонамиз ҳамда яхши бўлишига умид қиламиз. Азамат Абдураимов ўзбек футболи тарихида ўз номига эга бўлган инсон ва бу мураббий ўзини кўрсатишига ишонамиз. Яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга. Ҳозирда футболчиларимиз кутилган ўйинни кўрсата олишмаётган бўлса-да, ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз. Шу мақсадда 28 апрель куни “Локомотив”

- “Андижон” баҳсида жамоамизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлаш учун Тошкентга борамиз.

- Мухлислар Азамат Абдураимовга ишонишларини айтиб ўтдингиз. Лекин “Динамо” билан ўйиндан кейин стадионда ишқибозлардан мураббийни истеъфога чиқиши ҳақидаги ҳайқириқларни эшитдик...

- Аввало шуни айтиш керакки, футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади ва улар жамоасини ютишини хоҳлашади. Бу борада ишқибозларни ҳам тўғри тушуниш керак. Лекин шундай мухлислар тоифаси ҳам борки, мураббийни яхши ишлаётганини ҳам, ёмон ишлаётганини ҳам кўра олишмайди ва ҳамиша норози бўлишади. Бундай тоифадаги ишқибозлар гуёки ўз мураббийларини жамоада кўришни исташади. Айтишадику, мағлубиятга учраса мураббий айбдор бўлади, ғалаба қозонса жамоа ютади. Ҳозирги пайтда жамоамиз ютқазаётгани учун мухлислар бундан норози бўлишаётгани табиий ҳол. Агар эртага ғалабали кунлар келса, ана шу ишқибозларнинг ўзлари бош мураббийни кўкка кўтаришади. Шу боис ҳаммаси натижага боғлиқ бўлади. Абдураимовни истеъфога чиқариш ёки жамоага бошқа мураббий олиб келиш биз мухлисларнинг қўлида эмас.

Қолаверса, бизнинг бундай ниятимиз ҳам йўқ. Бизга фақат ғалаба керак холос. Айниқса, 18-сектордаги мухлислар клуби ҳамиша жамоага содиқ. Ҳозирги қийин вазиятда ҳам жамоа билан бирга бўлиш мақсадида Тошкентга борамиз. Булар жамоанинг ҳақиқий, жон дилдан севадиган ишқибозларидир. Ўз навбатида футболчилар ҳам мухлисларни тушунган ҳолда ижобий натажалар қайд этишларини хоҳлаймиз. Муҳими, футбол мухлислар учун ўйналишини жамоа унутмаса бўлагани. Тўғри, мағлубиятлардан хафа бўляпмиз, асабларимиз ҳам бузиляпти. Боз устига бу йил “Андижон” жамоасининг ташкил этилганига 50 йил тўлади. Бундай қувончли дамларда жамоага мағлубиятлар ярашмайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика