Latest news

17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  3 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  63 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3

Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак" News

Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"

ОКМК жамоаси Суперлиганинг 25-турида Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Муҳим беллашувда Нодир Абдураззоқов ва Арихиро Сентокунинг голлари олмалиқликларга ғалаба келтирди. Мазкур учрашувдан сўнг меҳмонлар футболчиси Нодир Абдураззоқов фикрларини билдирди. 

"Жорий мавсум бошидан бери иккинчи ўринда кетаётган эдик. Ўрнимизни қўлдан бой бериш уят ҳисобланарди. Айрим ўйинларда ўзимиз истаган натижага эриша олганимиз йўқ. "Пахтакор" билан баҳсга икки хафта давомида бор кучимиз билан тайёргарлик кўрдик. Бу ўйинни ютишимиз шарт эди.

"Пахтакор"га қарши ҳар қандай жамоа икки ҳисса куч билан майдонга чиқади. Статистикага қарайдиган бўлсак, ОКМК узоқ вақтдан буён сафарда бу жамоани юта олмаётганди. Мазкур натижани янгилашимиз кераклигини тушуниб тургандик.

Олдинда 1 та тур қолди. Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак", - дейди Нодир Абдураззоқов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика