Нималардир ўзгармоқда. Бартомеу ишдан кетмоқчи, эртага барчаси ҳал бўлиши мумкин
26 aug 2020 02:32
News
Нималардир ўзгармоқда. Бартомеу ишдан кетмоқчи, эртага барчаси ҳал бўлиши мумкин
"Барселона" Лео Мессини фаолияти якунига қадар клубда олиб қолмоқчи.
"Marca" хабарига кўра, йиғилишдан кейин клуб раҳбарияти Мессига факс орқали уни клубда олиб қолиш режа қилинаётганлигини, Бартомеу яқин вақтлар ичида истеъфога чиқишини ёзишган.
Айнан Бартомеу ҳужумчининг клубдан кетишини истаётганди. Бироқ яқин вақтлар ичида клубда сайлов бўлади ва унда клуб президенти ўзгариши кутилмоқда. Чунки Бартомеу президентликка номзодини қўймоқчи эмас.
Яна бир муаммоли томон бор, Месси кетиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Аслида унинг кетишига сабаб Бартомеу бўлаётганди. Балки президентнинг кетиши Леонинг қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Вазиятни кузатиб борамиз. Эртага истеъфо ва Мессининг кетмаслиги эълон қилиниши мумкин.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments