Latest news

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  6 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  29 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич News

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич

"Бухоро" жамоаси ҳозирда янги мавсумга тараддудни Туркияда олиб бормоқда.

Клуб Суперлигага қайтганига қарамай мақсадни юқори қўйган ва шу йўлда таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан давом эттиряпти. Хусусан "Бухоро" яқинда ўз сафига Суперлиганинг ўтган йилги энг яхши ассистенти Александар Станиславлевични қўшиб олганини эълон қилди. Сербиялик ярим ҳимоячи юртимиздаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. 

- Сиз учун қайси бири муҳимроқ эди, "Қизилқум" билан юқори ўринни эгаллаш ёки индивидуал натижа?

- Биринчи навбатда ажойиб йил учун "Қизилқум"га раҳмат айтаман. Ишонч билдиришгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Натижа хурсанд қилади. Жамоамиз 5 ўринни эгаллади, бу етарли эмасди

- Жамоадан кетганлардан "Қизилқум" ҳақида илиқ фикрлар кўп янграмаяпти. Аслида у ерда қандай жамоа йиғилганди? Ички муҳит билан боғлиқ келишмовчиликлар юз бермадими?

- Биз фақат бундай таркиб билан совринли ўринларни эгаллай олмаганимиздан афсусландик. Ўзимда ҳам шундай кечинма ўтди. Сифатли ижрочиларга эга эдик

- "Насаф" бош мураббийи сизни ўз жамоасида кўришни истаб алоқага чиққанлиги ҳақида эшитдик. Хўш, Қарши жамоасига ўтишингиз нима учун амалга ошмади?

- Ҳа, алоқа бўлди. Лекин ўзаро тилимизни топа олмадик. "Бухоро"га келганимдан хурсандман. Энди келажакда нима бўлиши фақат худога аён. 


- Менимча "Бухоро" варианти кутилмаганда бўлди? Чунки сизга қизиқиш билдирган жамоалар орасида бу клуб йўқ эди...

- "Бухоро"дан таклиф кутилмаганда келди. Мураббий билан биринчи суҳбатдан сўнг у ерга боришимни тушуниб етдим. Мураббий сизнинг келажагингиз билан шахсан ўзи шуғулланса, футболчи учун бундан яхши нарса йўқ. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаким Фузайлов билан илк суҳбат ҳақида...

- Мураббий ўз жамоасида кўришни қанчалик истаётганини кўрдим. Шу омил ҳам мени "Бухоро" сари етаклади. 

- "Бухоро" Суперлигада кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинми?

- Бизда яхши жамоа бор. Ҳаммасини майдонда исботлашимиз керак. Кўп нарсага эриша олишимизга ишонаман. "Бухоро"га келган илк кунимданоқ кучли жамоа борлигини сездим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика