Нима учун А Серияни томоша қилишингиз керак?
21 aug 2021 00:53
News
Нима учун А Серияни томоша қилишингиз керак?
Мусобақанинг 1-туридан қуйидаги баҳслар ўрин олган:
21.08.2021
"Верона" — "Сассуоло"
"Интер" — "Женоа"
"Эмполи" — "Лацио"
"Торино" — "Аталанта"
22.08.2021
"Болонья" — "Салернитана"
"Удинезе" — "Ювентус"
"Рома" — "Фиорентина"
"Наполи" — "Венеция"
23.08.2021
"Кальяри" — "Специя"
"Сампдория" — "Милан"
Бир замонлар "кичик мундиал"га қиёсланган ушбу лига асримизнинг 2-декадасида шуҳратини анчагина йўқотгани бор гап. Бироқ, биз учун топ-5'нинг қолган биринчиликларига нисбатан айнан А Серияни қизиқроқ қиладиган бир нечта сабаблар бор. Қуйида шулар ҳақида.
1. Элдор Шомуродов
Аввалги йилни Генуяда ўтказган футболчи янги мавсумни Римда бошлайдиган бўлди. Эътиборли жиҳати, "Рома" ҳамюртимизнинг трансфери учун деярли 18 млн евродан воз кечди. Бу ўзбек футболи учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Элдор аллақачон "бўрилар" либосида 1-ўйинини ўтказиб, расмий дебютини гол билан "ювишга" ҳам улгурди. Ўзбекистонлик ҳужумчи иштирокидаги ўйинларга юртдошларимизнинг муносабатини яхши биласиз.
Шомуродов жамоаси А Сериянинг янги мавсумидаги иштирокини 22 августда бошлайди. Шу куни "Рома"га Винченсо Итальяно бошчилигидаги "Фиорентина" қарши чиқади.
Roma Henrikh Mkhitaryan - 26', Jordan Veretout - 64', Jordan Veretout - 79' |
Serie A . Round 1 23/08/2021, 00:45 1
:
3
Finished
|
Fiorentina Nikola Milenkovic - 60' |
Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 26997 spectators
Referee: Luca Pairetto
Элдор Салоҳнинг натижасини янгилайдими?
2. Роналду, Ибра ва Моур
Хабарингиз бор, лига рейтинги юқорилаши учун ундаги катта номларнинг ўрни бўлакча. Месси ва Рамосдан кейин Ла Лигада бу борада пасайиш юзага келди. Қувонарли жиҳати, А Серияда дунёдаги энг машҳур 3 футболчидан иккиси (Криштиану ва Златан), шунингдек, мураббийлар орасидаги энг қизиқ шахсият (Жозе) бор.
3. Кафолатланган интрига
Янги мавсумда олдингиларидан фарқли равишда мутлақ фаворит йўқ. Амалдаги чемпионнинг ("Интер") мураббийин алмашди ва таркибда жиддий йўқотишлар юзага келди. "Ювентус" ўтган мавсумнинг охирги турида ЕЧЛ йўлланмасини аранг қўлга киритгани ёдингизда бўлса керак. Шу туфайли бу йил ҳеч кимни фаворит сифатида кўрсатиб бўлмайди. Бундан ташқари, "Рома"га Моуриньюнинг олиб келиниши Рим клуби ҳам чемпионлик пойгасида иштирок этишини таъминлайди.
А Сериянинг янги мавсумида совринли ўринлар учун курашувчи катта еттиликнинг имкониятлари бир-бирига жуда яқин: "Милан", "Ювентус", "Интер", "Рома", "Наполи", "Аталанта", "Лацио".
4. Катта мураббийлар
Янги мавсум мураббийларга аталиши кутилмоқда. Ёзда 4 нафар катта мураббий А Серияга қайтди: Массимиллиано Аллегри ("Ювентус"), Маурисио Сарри ("Лаццио"), Лучано Спалетти ("Наполи") ва Жозе Моуринью ("Рома").
Улар ўртасидаги курашни кузатиш завқли бўлади.
Факт: Моуринью А Сериядаги сўнгги мавсумида (2009-2010) требль қайд этган эди.
Comments