Latest news

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  14 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Никола Стошич: "Суперлигага ҳақли равишда йўлланма олдик" News

Никола Стошич: "Суперлигага ҳақли равишда йўлланма олдик"

"Бухоро" клуби мавсумни ажойиб ўтказиб, Суперлигага йўлланма олди.

Жамоа Про лига 28-турида "Хоразм" клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. "Турон" эса "Андижон"дан устун келди (4:0). Икки жамоа очколари тенглашган бўлса-да, ўзаро ўйинларга кўра, бухороликлар Суперлига йўлланмасига эришишди. "Хоразм" билан баҳсдан кейин "Бухоро" посбони Никола Стошич фикрлари билан ўртоқлашди.



"Хоразм"да ўйнаш қийин бўлди. Майдон ҳолати ўйинга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Лекин шунга қарамай, жамоамиз ғалаба учун майдонга чиққанди. Ўзимиз истаганчалик ўйнай олмаган бўлсак-да, вазифа учун керакли натижани қайд эта олдик. 



Оғир мавсум ўтказдик. Бирорта оддий баҳс бўлгани йўқ. Биринчи даврадан кейин "Турон"дан 10 очко ортда эдик. Жамоамизнинг мақсади эса унга етиб олиш ва Суперлигага чиқиш ҳисобланарди. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди ва ҳаммаси сўнгги турда ҳал бўлди. Асосийси, жамоамиз билан ҳамжиҳатлик ва бирдамликда кўзланган мақсад сари интилдик ва бунга ҳақли равишда эришдик. Бир сўз билан айтганда, "Бухоро" жамоаси мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклайман. 



Жамоадаги келажагимни билмайман. Ушбу жамоада ўйнашдан мамнунман ва фаолиятимни шу ерда давом эттиришни истайман, бироқ бу менга боғлиқ эмас. Келажагим борасида раҳбарият билан гаплашган маъқул", – деб сўзини якунлади Стошич.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика