Latest news

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  2 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади" News

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. "Насаф" кучли жамоа, яхши шаклланган. Бугун улар ўйин давомида кўпроқ устунликка эга бўлишди. Бу жамоа ўтган мавсумда ОФК кубоги финалида ўйнаган, бу мавсумда ОЧЛда иштирок этаяпти. Уларга навбатдаги босқичларда омад тилайман. Очиғини айтганда, "Навбаҳор" ва "Насаф" билан ўйинларда биз жуда кучсиз кўриндик. Бошқа ўйинларда бундай холат кузатилмаганди.

Клубимиз раҳбариятида жуда яхши инсонлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият бизга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Менинг жамоадаги ўрним ҳам шунга боғлиқ.

- Сизнингча, жорий мавсумда "Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Насаф"ми?

- "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади (кулади). Ҳа, тўғрисини айтганда "Пахтакор" ва "Насаф" жуда кучли жамоалар. Уларда пойдевор бор, академиялари жуда яхши шаклланган. 

Биласизми, бугун бизда айрим тажрибали футболчилар ҳам ёш болаларча хатоликларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятларда ҳам яхши ишлай олмадик.

- Игнатий Нестеров нега бугун майдонга туширилмади?

- Бизда йўқотишлар бор. Нестеровда бир оз шамоллаш кузатилди. Шу сабабдан уни майдонга тушира олмадик.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика