Latest news

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  12 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Никола Лазаревич: "Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик - жамоамизнинг оғриқли нуқтаси" News

Никола Лазаревич: "Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик - жамоамизнинг оғриқли нуқтаси"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида фикрларингиз

- Биринчи навбатда "Пахтакор" ва Славче Войнескини табрикламоқчиман. Улар ғалабага лойиқ эдилар. Биз бундай ўйинни кутмагандик. Ўйин бошида йигитларим ҳаракат қилишди. Бизда вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу жамоамизнинг асосий камчилиги бўлиб қолмоқда. Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик - жамоамизнинг оғриқли нуқтаси. Кейин эса ўзимиз гол ўтказиб юборяпмиз. Биринчи бўлимнинг бошларида темп юқори бўлди. Кейин эса темп бироз тушди. Иккинчи бўлимнинг охирларида эса жисмоний ҳолатимиз сабаб бирор нарса қила олмадик. "Пахтакор" футболчиларининг жисмоний ҳолатларини ҳам эътироф этиш жоиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Кейинги ўйинга тайёрланишни бошлаш керак. 

- Иккита ўзгаришни амалга оширганингиздан ва жамоа гол ўтазиб юборди...

- Албатта, Станиславлевични ўзгартириш аввалдан режалаштирилганди. Зотеевда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди ва шу сабаб уни алмаштирдик. Афсуски, гол ўтказиб юбордик. Гол жуда чиройли бўлди. Аммо бунга ўзимиз йўл қўйиб бердик.

- "Қизулқум" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турганида ҳам 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилди. Шу паллада тактикани ўзгартириб, ҳужумга эътибор қаратиш ҳам мумкин эди...

- Биз тактикани кечроқ ўзгартирдик. Сабаби, биз голгача икки ўйинчини ўзгартириб бўлгандик. Улар ўзларини захирага олишни сўрашди. Жамоага янги кучлар қўшилгандан сўнг тактикани ўзгартириш ҳақида ўйладик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика