Latest news

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  26 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  383 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик" News

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биринчи навбатда "Динамо" жамоасига раҳмат демоқчиман. Ўйинга тайёргарлик пайти "Динамо"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини қайта томоша қилдик. Биз рақибни яхши анализ қилдик. Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлашимча, биз янада қўпроқ вазиятлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Ўйинчиларим ўйин охирига қадар тартиб намойиш қилишди. 

- "Локомотив"га қарши ўйинда жамоа 5-3-2 схемасида ҳаракат қилди. Умуман бу тактикада жамоа унчалик ҳам яхши ўйнолмаётганди. Сўнгги ўйинларда эса "Қизилқум" 4-3-3 схемасида ҳаракат қилаяпти ва натижа яхши томонга ўзгаряпти. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, биз рақибларга қарши жуда жиддий тайёрлангандик. Биз ҳозирда 4-3-3 схемада ўйнай оламиз. Сабаби, таркибимизга бир неча янги ўйинчилар қўшилди. Бошида эса биз 5-3-2 схемасида ўйнаётгандик. Биз бошқа тактикаларда ҳам ўйнай олишимизни синаб кўрмоқчимиз. Бир нарсани таъкидлаш лозимки, ўйнайдиган тактик схемамиз албатта рақибдан келиб чиқиб танланади. Бугун "Динамо"га қарши барчаси ўхшади. "Локомотив"га қарши эса схемамиз бошқача бўлганди. Яна қайтараман, барчаси бўлажак рақибга қараб танланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика