Latest news

12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  5 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

Никимбаев: "ОФК Ўзбекистон клубларига кутилмаган совға тақдим этишга қарор қилди" News

Никимбаев: "ОФК Ўзбекистон клубларига кутилмаган совға тақдим этишга қарор қилди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ОФК Чемпионлар лигасига боғлиқ инсайдерлик маълумотларини эълон қилди.

"Менда бор инсайдерлик маълумотларига кўра, ОФК Ўзбекистон клубларига кутилмаган совға тақдим этишга қарор қилди. Агар эсингизда бўлса, ОФК ижро қўмитаси октябрда 2021 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси иштирокчилари сонини 32тадан 40тага етказиш бўйича қарор қабул қилган эди. Ҳар бир зонадаги биринчи олти мамлакат квоталари ўзгармаслиги эълон қилинди. Яъни 2016-2019 натижаларига кўра 6-ўринни эгаллаган Ўзбекистон учун Чемпионлар лигасидан "1+1" (1та гуруҳда, 1та плей-оффда) кўринишида жой берилиши керак эди. Аммо маълум бўлишича, ОФК маъмурияти 5 кундан сўнг йиғиладиган мусобақалар қўмитасига тепадаги олтита мамлакат квоталарига 1тадан жой қўшиб беришни кўриб чиқишни таклиф қилди. Йўлланма гуруҳ босқичига бўлади, аммо Чемпионлар лигаси эмас, ОФК Кубоги учун.

Агар таклиф ижобий қабул қилинса, 2021 ва 22 йилларда Ўзбекистоннинг 3 клуби аввалгидек Осиё турнирларида кураш олиб боради: 2таси Чемпионлар лигасида (1+1) ва 1таси ОФК Кубогида (гуруҳ босқичидан 1та жой).

7-10-ўриндаги мамлакатлар эса Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун жойга эга бўлишади. Ғарбда бу йўлланма Туркманистон ва Тожикистонга тақдим этилади. 2021 йилги мавсум Марказий Осиё учун тарихий бўлиши мумкин. Қўмита қарорини кутиш қолди.

7-10-ўринни эгаллаб турган мамлакатлар қитъа турнирларида (Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги) 3та жойга эга бўлишади.


7-9-ўриндагиларга бериладиган квоталар:

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан 1та жой, ОФК Кубогидан 2та жой


10-ўриндаги мамлакат учун квота:

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан 1та жой, ОФК Кубогидан 1та жой, ОФК Кубоги плей-офф босқичидан 1та жой.


2019 йл рейтингида Тожикистон 9, Туркманистон эса 10-ўринни эгаллаб турибди.

Қизиқ, агар ҳаммаси тепада кўрсатилганидек бўлсак, қуйидагилар ОФК Кубоги гуруҳ босқичига чиқиб бўлишган:

Ўзбекистондан 1та клуб

Тожикистондан 2та клуб

Туркманистондан 1та клуб

Қирғизистондан 1та клуб


Плей-оффда ўйнайдиганлар:

Туркманистондан 1та клуб

Қирғизистондан 1та клуб

Афғонистондан 1та клуб


ОФК Кубогида Марказий Осиё учун битта гуруҳ ажратилганини ҳисобга олсак, бу жамоаларни битта квартетга сиғдириб бўлмайди. Буларнинг барига эътибор берсак, хатто ОФК ходимлари ҳам ОФК Кубоги қандай ўтишини билишмаса керак" - дейилади Алишер Никимбаев Телеграм каналида.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика