Latest news

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди" News

Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди"

"Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулло Қутибоев Про лига доирасида "Андижон-SGS"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Йигитларда бироз хотиржамлик кузатилди. Шу боис, учрашув бошида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг бизда мухлислар томонидан психологик босим бўлди. Шогирдларим озгина қийналди. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ўзгартириш учун майдонга тушдик. Йигитлар икки карра куч билан йўқотишди. Стандарт ҳолатда иккинчи тўп киритилди. Учинчи голимизни пенальтидан урдик. Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди. Шундан сўнг йигитларда иштиёқ кўтарилиб, иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш этишди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови билан шогирдларим ғалаба қозонди.

- Жамоа ўйинида бироз тушунмовчиликлар мавжуд...

- Тезкор гол тактикамизга таъсир ўтказди. Шу боис, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Бу ҳали биринчи ўйин, шунинг учун йигитларда бироз хотиржамлик аломати сезилди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика