Latest news

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  14 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Неймар мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. У ПСЖда жароҳат сабаб 6 йилдан деярли 2 йилини ўтказиб юборди (мутолаа учун) News

Неймар мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. У ПСЖда жароҳат сабаб 6 йилдан деярли 2 йилини ўтказиб юборди (мутолаа учун)

Қайғули.


Расман: Неймар мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. Клуб шифокорлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг Неймарга боғламларни тиклаш бўйича жарроҳлик операциясини маслаҳат берди – уни яқин кунларда Доҳада ўтказишади. Тикланишга 3-4 ой кетади.

"Кучлироқ бўлиб қайтаман", – деб ёзди Неймар инстаграмда.


Қандай жароҳат?

Неймар 19 февраль куни "Лилль"га қарши ўйиндаги якка тўқнашув пайтида ўнг оёғидаги тўпиғини қайириб олди.

У майдонни замбил ва кўз ёшлар билан тарк этди – ўшандаёқ барчаси жуда қўрқинчли кўринганди.




Медиа аввалига синиш йўқлиги, шу сабаб у фақатгина икки-уч ҳафтани ўтказиб юборишини ёзди. ПСЖ ҳам хотиржам тортди: боғламларнинг чўзилиши, ҳаммаси жойида бўлади. Аммо, йўқ – бунга қадар тўпиқ билан бўлган узун муаммолар рўйхати ўз сўзини айтган кўринади.


Жароҳатлар – Неймарнинг ПСЖдаги катта муаммоси. У аллақачон 600 кундан кўп ўтказиб юборди

Ўша тўпиғидаги жароҳатлар сабаб бразилиялик ЖЧ-2022 гуруҳ босқичидаги иккита ўйинни ўтказиб юборди – плей-оффга базўр тикланди. Кристоф Гальтье январь ойи сўнггида Ней ҳали ҳам ЖЧда олган жароҳатидан тикланмаганини айтди.

Ней 2021 йилнинг ноябрида чап оёғидаги тўпиқ боғламларини шикастлаб олди – "Сент-Этьен" билан ўйиндаги стоп-кадр ҳам қўрқинчли кўринганди. Бразилиялик ўшанда жароҳат сабаб 73 кунни ўтказиб юборганди.



Умумий ҳисобда Неймарнинг тўпиқ жароҳатлари уни 211 кун ўйиндан ташқарида қолдирди. Бу рақамлар яқин вақтларда кескин ўсадиганга ўхшайди –– 90-120 кунга.

Ҳа, бразилияликни фақатгина тўпиқ қийнамайди – у ПСЖдаги бутун фаолияти давомида 25 бор жароҳат олди ва 599 кунни ўтказиб юборди, янги жароҳатини ҳисобга олсак, олти юздан ошади – якунда эса иккита календар йили бўлади.

Неймар ПСЖдаги ҳеч бир мавсумда 22тадан ошиқ ўйин ўтказмаган – бу айнан ўтган мавсумда рўй берган. Лига 1да ўтказилган ўйинлар мавсумлар бўйича шундай кўриниш олади: 20, 17, 15, 18, 22, 20.


Асосий бош оғриғи – Чемпионлар лигаси плей-оффи. Неймар ПСЖда фақатгина бир марта плей-офф ўйинларини ўтказиб юбормаган, бу финалда бўлган

Неймар ПСЖдаги олти йил давомида 2019/20 йилги ковид мавсумида асосий таркибда чиққан ҳолда, фақатгина бир бор 1/8 финалнинг икки ўйинида ҳаракат қилган. У ўшанда умуман бутун плей-оффда соппа-соғ эди ва жамоа финалгача етиб борган.

ПСЖ соғлом Неймарсиз атиги бир марта 1/8 финалдан ўта олган – 2020/21 йилги мавсум "Барселона" билан (мушак жароҳати). У чорак финалда қайтган ва жамоа у билан ярим финалга қадар борган, унда эса "Ман Сити"га имконият бой берилган. У қолган ҳолатларда ёки плей-оффнинг биринчи босқичида умуман ўйнамаган ёки камида битта ўйин ўтказиб юборган, ПСЖ эса уёғига ўта олмаган.

У 2017/18 йилги мавсум "Реал" билан 1/8 финал жавоб ўйинида ҳаракат қилмаган (ПСЖ турнирни тарк этган), 2018/19 йилги мавсум эса қўл синиши сабаб МЮ билан иккала ўйинни ўтказиб юборган (ПСЖ яна турнирни тарк этган).



Сўнгги иккита яхши 2019/20 ва 2020/21 йилги мавсум плей-офф ўйинларидан сўнг яна жароҳатлар оқими келди – Неймар ўтган мавсум тўпиғидаги муаммодан узоқ тиклангани сабаб "Реал" билан 1/8 финалнинг илк ўйинида атиги 17 дақиқага майдонга чиқди, сўнгра иккинчи ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди (ПСЖ мусобақани тарк этди). Энди эса умуман бутун плей-оффни ўтказиб юборади.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика