Неймар клубини ўзгартиришга рози News

Неймар клубини ўзгартиришга рози

ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоасини алмаштиришга розилик берди.

Журналист Адриан Греньенинг хабар беришича, тажрибали футболчи жамоада ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.

Олдинроқ парижликлар бразилияликни жамоада олиб қолишни режалаштирмагани ва уни ёзда қўйиб юборишга тайёрлиги маълум бўлганди. Шу билан бирга, Неймарнинг ўзи ҳам ПСЖда қолиш ниятида экани айтилганди.

Неймар 2017 йилдан бери Париж жамоасида ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсумда барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика