Latest news

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  1 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

Неймар: "Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш борасидаги асосий орзумизни амалга оширишга ҳаракат қиламан" News

Неймар: "Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш борасидаги асосий орзумизни амалга оширишга ҳаракат қиламан"

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Париж клуби билан янги шартнома тузганига изоҳ берди.

Бразилиялик француз гранди билан 2025 йил июнгача шартнома имзолади.

"Жуда хурсандман. Ҳа, бу ҳақиқат. Мен яна тўрт йил шу ерда қолишдан бахтиёрман. Ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлиб, ғолибликни қўлга киритишда давом этаман. Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш борасидаги асосий орзумизни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Клубда қолганимдан шодман.

Мени шартномамни узайтиришга нима ундади? Биринчи омил – бу ерда бахтлиман. Ушбу жамоанинг бир қисми эканлигим – бахт. Ва, албатта, клуб, шерикларим, биз янада кўпроқ ютуқларга эришишимизда ёрдам берадиган ажойиб мураббий билан алоқам зўр. Буларнинг барчаси лойиҳага янада кўпроқ ишонишга мажбур қилади", – деди 29 ёшли футболчи клуб расмий сайтига.

Неймар ПСЖ таркибида 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. У 112 учрашув ўтказган, 85 та гол урган ва 51 та голга узатма берган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика