Неймар "Барса"дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият бўйича Каземиронинг устидан кулди, "Реал" футболчиси эса... News

Неймар "Барса"дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият бўйича Каземиронинг устидан кулди, "Реал" футболчиси эса...

Неймар яқинда ўтган класикода "Барселона"дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият бўйича Каземирони мазхара қилди.

20 мартда "Реал" "Сантьяго Бернабеу"да каталонияликлар томонидан Ла Лига 29-турида тор-мор этилди.

Бразилия терма жамоаси футболчилари ўртасидаги бу мавзу жамоавий тушлик пайтида содир бўлди.


Неймар: "0:4 ҳақида нима дейсан?"

Каземиро (жуда ҳам ғазабланган ҳолда): "Ҳозир биз терма жамоадамиз, менга бу ҳақда гапирма!"

Неймар (жавобдан норози ҳолда): "Сизларга тўртта уришди, сен эса ҳали ҳам терма жамоадасан".


Қайд этиш керакки, Неймар 2013-2017 йилла давомида Каталония клубида ўйнаган. Каземиро эса 2015 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилади.

Яна бир маълумот, Каземиро ҳаракат қилаётган "Реал" яқинда Неймар тўп тепаётган ПСЖни ЧЛ 1/4 финалида камбэк эвазига мағлуб этганди.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика