Latest news

20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  4 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  8 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  10 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  16 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  7 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  242 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  19

Нестеровга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак? News

Нестеровга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

Кеча Осиё футбол Конфедерацияси бошланаётган Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳслари жуфтликларини эълон қилди.

Унга кўра Олмалиқнинг ОКМК клубининг дастлабки рақби Ўмоннинг "Ал Сиб" клуби бўлади. 15 август куни ОКМК майдонида ўтадиган баҳс ғолиби 22 августда Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Хўш, "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

"Ал Сиб" 1972 йилда ташкил этилган ва ўз уй ўйинларини 14 минг томошабинга мўлжалланган шу номдаги стадионда ўтказиб келади. Икки марта мамлакат чемпиони, 4 карра Султон Қаббос кубоги, 2 карра Ўмон лига кубоги, 2 карра Ўмон Суперкубоги ва 1 марта ОФК кубоги соҳибига айланган.




Ўтган мавсум ўз чемпионатида учинчи ўринни олган клуб ОЧЛда иштирок этадиган Ўмоннинг ягона клуби ҳисобланади. "Ал Сиб" чемпионат орқали эмас ОФК кубогида ғолиб бўлгани учун ОЧЛга йўлланма олган. Ёдингизда бўлса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва Малайзиянинг "Куала Лумпур" клубига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. "Куала Лумпур" финалда айнан "Ал Сиб"га тўқнаш келган ва якунда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Клубнинг етакчилари икки ҳужумчи Абдулазиз Ал Муқбали ва Муҳсин Ал Ғассани ҳисобланади. 34 ёшли Муқбали Ўмон терма жамоаси собиқ юлдузларидан бири ҳисобланади. У 2011-2021 йиллар давомида терма жамоаси сафида 99та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 34та гол урган. Гол уриш бўйича Муқбали терма жамоа тарихидаги учинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади. Муқбали "Ал Сиб" сафида уч мавсумдан буён ўйнаб келмоқда ва ҳозиргача 79та ўйинда 39та гол урди.

26 ёшли Ал Ғассани эса икки мавсумдан буён "Ал Сиб" шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача 58та учрашувда 31та гол уришга муваффақ бўлди. Ал Ғассани 2019 йилги Осиё кубоги 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол ургани ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. У Ўмон терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён 41та баҳсда майдонга тушди ва 8та тўп киритишга эришди.



"Ал Сиб"ни айни пайтда маҳаллий мутахассис Рашид Жобир бошқармоқда. 1964 йилда туғилган ушбу мураббий турли йилларда "Маскат", "Ал Сувайқ", "Дофар" каби клубларда ҳам ишлаган.

Ўмонда янги мавсум август ойининг иккинчи ярмидан старт олади. Яъни "Ал Сиб" 23 майдан буён расмий ўйин ўтказгани йўқ.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика